Новқат: Суд ўзини осган 12 ёшдаги боланинг ўлимида гумонланган кишини қамоққа олди

152
Новқат тумани

Ўш вилоятининг Новқат туманида 12 ёшли болани «ўз жонига қасд қилишга етказди» деб гумонланган 36 ёшли киши қамоқда қолдирилди. Бу ҳақда «Клооп»га 14 августда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, туман суди гумондорнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, қамоқдаги муддатини 26 августгача узайтирди. Тайинланган суд-тиббий экспертизанинг хулосаси чиқмаган.

Новқат туманининг Кара-Таш қишлоқ ҳукуматида ўсмирни ўзини осгани ҳақида 25 июлда маълум бўлган. Воқеа туман милициясига рўйхатга олиниб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Бу бўйича «Ўзини ўлдиришга етказиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, ўша куни гумондор қатори Новқатнинг 36 ёшли турғуни қўлга олинган.

Кейин «Турмуш» нашри ўз жонига қасд қилган ўсмир уйига хат ташлаб кетганини ёзган. Унда бола ҳамқишлоғи уни «қаттиқ урганини» айтиб, гумондорнинг номини ёзган.

«Мени кечиринг. Мен сизларни яхши кўраман. Қишлоқдаги “Н” деган болани танийсизлар, ўша мени қаттиқ калтаклади. Отхона томонни қараб қўйинглар. Мендан рози бўлинглар», — деб ёзган у.

Ҳозирда бу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.