Йил бошидан бери Бишкек ва Чуй вилоятида қизамиқ касаллиги ўтиб кетиши натижасида уч ва бир ёшдаги икки бола вафот этди. Бу ҳақда 14 августда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Муассасадан болалар профилактик эмловдан ўтмаганини, ота-оналари диний ишонч сабаб болаларини эмлашдан бош тортишганини таъкидлашди. Қирғизистонда қизамиқ ва қизилчага қарши эмлов 1 ёшдаги (12 ойга) болалар орасида олиб борилади, ревакцинация 6 ёшда қилинади.
Вазирликдан айрим ота-оналар янги туғилган болаларини юқумли гепатитга ва силга қарши ҳам эмлашдан бош тортишаётганини қўшимча қилди.
«Ҳозирда юзага келган вазият сезимтал контингентнинг кўпайишига, популяция (коллектив) иммунитетнинг тушишига ва вакцина билангина олдини олса бўладиган хавфли инфекцияларнинг яшашига шароит яратади», — деб огоҳлантиришди вазирликдан.
Вазирлик фуқароларда профилактик эмлашнинг йўқлиги қуйидаги ҳолатларга олиб келишини ҳақида огоҳлантирди:
- юқумли касалликлар ёки эпидемия хавфи пайдо бўлган вақтда таълим ва соғломлаштириш муассасаларига қабул қилишдан вақтинча бош тортишга;
- юқумли касалликлар билан оғриганларнинг сони ўсгани сабаб ишга қабул қилишдан бош тортиш ёки ишдан бўшатишларга.
Бунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкада болалар орасида қизамиқ ва қизилча касалликларининг сони ортаётганини билдирган. Вазирликнинг маълумоти бўйича 2023 йилнинг бошидан бери ўлкада қизамиқнинг 1001 ҳолати рўйхатга олинган. 2020 йили — 733, 2021 йили — 3, 2022 йили бир ҳолат аниқланган.
Вазирлик COVID-19 пандемияси вақтида профилактик эмлаш камайиб кетиши Қирғизистонда қизамиқ билан қизилчанинг кўпайишига туртки бўлганини таъкидлаган.
Муаллифи Медина Шамшидинова