Бишкекка 25та янги автобус келди

145

Бишкекка 25 янги автобус келди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Бу Қирғизистон Хитойдан сотиб олган 1000 янги автобуснинг биринчи партияси. Автобусларнинг 500 бирлигининг биринчи партияси босқичма-босқич бу йил, кейингилари 2024 йили келиши кутилмоқда.

Янги транспортнинг келишига тайёргарлик кўриш учун шаҳар мэрияси июлда 300 эски автобусни сотган. Шунингдек, Бишкек автотранспорт ишхонасида таъмирлаш ишлари бошланган.

Автобусларнинг янги партиясини сотиб олиш қарорини президент Хитойга бўлган сафари давомида автобус чиқарган Zhongtong компаниясига борганда қабул қилган. Мэрия бунгача мазкур компаниядан 120 дона автобусни сотиб олиб, бу 2022 йили можарога сабаб бўлган.

Хитойлик компания билан тузилган фойдасиз шартнома

2022 йилнинг августида Бишкек мэрияси умумий суммаси деярли 11 млн долларга газ моторли 120 дона автобус сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Бу 120 автобус 2023 йилнинг январида Бишкекка олиб келиниб, шаҳар йўлларида қатновчи чиққан.

2022 йилнинг октябрида, Бишкек автотранспорт муниципал ишхонасини текшириш вақтида прокуратура автобусларнинг нархи 154,8 млн сомга ортиқча кўрсатилганини аниқлаган. Назорат органининг маълумотига кўра, ишхона 120 йўловчи ташувчи автобусни сотиб олиш бўйича Хитойнинг Zhongtong bus Holding Co., LTD. Компанияси билан Қирғизистон учун фойдасиз шартнома тузган.

Бош прокуратура «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» ва «Атайлаб фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан жиноят иши қўзғаган.

Аммо матбуот анжуманида шаҳар мэриясининг транспорт департаментининг бошлиғи Максат Нусувалиев ҳукумат автобусларни сотиб олишга ҳаражат ажратмай, 300 млн сомга яқин тежаганини билдирган. Унинг айтишича, мэрия автобусларни кўпроқ сотиб олишга имкон берувчи энг арзон вариантни танлаб олган.

Муаллифи Акилай Курманова