Ўш: Йўл талашиб муштлашиб кетган ҳайдовчилар ва йўловчилар қўлга олинди

131

Ўш шаҳридаги Монуев ва Алимжанов кўчаларининг кесилишидаги «МПА» ёқилғи қуйиш шахобчасида йўл талашиб муштлашган ҳайдовчилар билан йўловчилар қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 14 августда шаҳар милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 13 августда тонгги соат 04:00 атрофида бўлган. Унда икки ҳайдовчи йўл талашиб муштлашиб, уларга йўловчилар аралашган.

Муштлашга қатнашган беш киши Ўш шаҳрининг турғуни экани аниқланди. Воқеа иштирокчилари Оқбура милиция бўлимига етказилиб, текширув ишлари бормоқда.

13 майда ижтимоий тармоқда Бишкек шаҳрининг Абдрахманов кўчасида кичик автобуснинг ҳайдовчилари муштлашаётган видео тарқаган. Кейин шаҳар милицияси воқеанинг сабаблари аниқланаётганини маълум қилган.