Бишкекнинг Октябрь туман суди «Кумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукнинг уй қамоғидаги муддатини узайтирди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Болтурук 2023 йилнинг 10-сентябригача уй қамоғида бўлади. Қарор 5 августда қабул қилинган. Унинг эҳтиёт чораси 30 апрелда уй қамоғига ўзгартирилган эди.
«Кумтор» ва Болтурукнинг қамоққа олиниши
Тенгиз Болтурук «Кумтор Голд Компанини» 2021 йилнинг 17 майидан бошлаб бошқарган — шу куни ҳукумат конга ташқи бошқарувни киритган.
2022 йилнинг 24 августида Вазирлар Маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчиси хизматидан бўшатилганини маълум қилган. Бу Ҳисоб палатаси коннинг ишида моддий қонунбузарликларни аниқлагандан кейин бўлган.
Болтурук 2022 йилнинг сентябрида қўлга олинган. Бу бош прокуратура коннинг ишини текшириш натижасида уч жиноий иш қўзғагандан кейин бўлган. Терговнинг версияси бўйича, компания давлатга 1 млрд доллардан ортиқ зарар келтирган.
Болтурук билан бирга таъминлаш бўйича мутахассис Айша-Гул Фронтбек қиз Жаналиева, Молия бошқармасининг бошчиси Риспек Токтогулов ва компаниянинг ижрочи директори Канат Курманов қўлга олинган.
Март ойининг ярмида бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева «Кумтор»даги коррупция иши бўйича қўлга олинганлар келтирилган 1 млрд 146 млн сом зарарнинг 642 млн сомини тўлаб беришганини билдирган.
Бу йил апрелда Болтурукнинг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган, июлда суд унинг қамоқдаги муддатини 2023 йилнинг 10 августигача узайтирган.