Ҳукуматпараст фейк-аккаунтлар қирғизистонликларнинг гомофобик кайфиятидан қандай фойдаланмоқда?

190
Иллюстрация: Вера Андрианова «Клооп» учун

Фейсбукдаги аноним ва реал ҳукуматнинг фейк аккаунтлари орқали охирги ярим йилда гомофобияга асосланган 2,5 мингдан ортиқ манипуляцион билдирувлар жойлашган. Уларнинг бари журналистларга, фаолларга, айрим сиёсатчиларга ва нодавлат ташкилотларга қарши материаллар бўлган.

Қирғиз жамиятининг аксар қисми ҳамон консерватив ва гомофобик кўз қарашда. Бундан турли манипуляциялар учун фойдаланиш қулай. Фейсбукдаги турли аккаунтлар — фейк экани, орасида реаллари ҳам бор — ҳукуматга ёқмаган, ноқулай одамлар ва ташкилотларга қарши фаол қўлланилади; фаоллар, мухолифатчи сиёсатчилар, журналистлар ва нодавлат ташкилотлар ҳам бор.

Бу манипуляциялар нима учун бунчалик яхши ишлайди? Кимнингдир «гей» ёки ЛГБТ- жамиятини қўллаган одам деб аташгина етарли, жамоатчилик олдида унинг юзи, фаолияти сояда қолиб кетади. Коррупция билан курашми, конституциявий нормаларнинг ёки республиканинг ҳудудий яхлитлигини [сақланишини] талаб қилишми, аҳамияти йўқ. Бунинг учун аноним муаллифлар ЛГБТ-жамиятининг тадбирларига бориб, ижтимоий тармоқларда манипуляция қилиш учун видеоларни олишади.

«Клооп» фейсбукдаги сўнгги ярим йилдаги публикацияларни таҳлил қилиб, уларнинг орасидан ҳукуматнинг рақибларига қарши гомофобик асосдаги манипуляциялар қўлланган 2,5 мингдан ортиқ билдирувни аниқлаган.

«Чет эллик агент» қонунига йўналтирилган гомофобия

Гомофобик маънодаги билдирувларнинг энг йирик тўлқини депутат Надира Нарматова таклиф қилган қонун лойиҳасини илгари суришга йўналтирилган. Бу қонун лойиҳасида Қирғизистонда Россиянинг «чет эллик агент» деган қонунининг бир турини киритиб, нотижорий ташкилотларга улар амалда бажаролмайдиган талабларни қўйиш таклиф қилинмоқда.

Россияда бу каби қонун қабул қилингандан кейин деярли барча ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва мустақил ОАВлар ёпилган.

Фейсбукдаги ҳукуматнинг аноним профиллари ўзлари пост ёзибгина қолмай, бир-бирини ва бошқа фойдаланувчиларнинг постларини фаол бўлишади.

Уларнинг бири — «Алга Кыргызстан» аноним аккаунти. Шахсини тасдиқловчи бирорта ҳам маълумот йўқ. Шундай бўлса ҳам бу аккаунт асосан президент Садир Жапаровнинг тарафдорларини фейсбук гуруҳларида фаол экани сезилади. Бунгача «Азаттык»ни ёпишни талаб қилган ва президентни мақтаган публикациялар билан бўлишган.

Июнда бу профил бир-бирига ўхшаган икки билдирувни бўлишган, унда ҳукуматнинг блогери «Санжарбек Тилеков» ЛГБТ мавзусини сиёсий мақсадда манипуляциялаган пост ёзган. Биринчисини 16-июнда, «гей парад», «лезбиянка», «ЛГБТ» ва «Азаттык» Қирғизистондан йўқ бўлсин десанглар Нарматованинг қонунини қўлланглар деб ёзган.

Иккинчи публикация парламент сайловига Ленин бир мандатли округидан қатнашаётган собиқ омбудсмен Турсунбай Бакир ўғлини қўллаб ёзилган. Бакир ўғли — турли йилларда таклиф қилинган «чет эллик агент» ҳақидаги қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири.

Маълумотда Қирғизистонда «НПО, ЛГБТ, ГЕЙ, Лезбиянка бош кўтармаслиги учун» Бакир ўғлига овоз бериш кераклиги айтилган.

Шунингдек, «Алга Кыргызстан» аккаунти нодавлат ташкилотларга умуман алоқаси йўқ тадбирлардан бирида ЛГБТ-одамни аутинг қилган (очиқлаб, уят қилган) видеони бўлишган. Видеода ЛГБТ-одамлар «миллатга хавф солади» дейилган. Видеонинг муаллифи Абдигани Суранов ўзини журналист деб атаган, бироқ у саҳифасида кўрсатган ОАВда бир йилдан бери публикация чиқмаган. Шунингдек, роликда у «Кыргыз Индиго» ЛГБТ-ташкилоти ҳақида манипуляция маъносидаги сўзларни айтган. Фейк аккаунтлар бу видеони нодавлат ташкилотларга нафратни чақириб, Нарматованинг қонунини қўллаш учун фойдаланишган.

*Аутинг – одамни ЛГБТ-жамоатчиликка тегишли экани ҳақидаги маълумотни унинг розилигисиз очиқлаш.

«Сапар Ниязов» деган яна бир аноним профил Нарматованинг қонунини илгари суриш учун бу видеодан фойдаланган. Бўлишган постида ЛГБТ одамларни «қирғизларни наслсиз қилаётган» «аҳмоқлар» деб атаб, Россияда «Путин қабул қилган» қонунлардай «қатъий қонун» қабул қилишга чақирган.

«Бундай аҳмоқ ЛГБТ аъзоларини ҳозирдан тиймаса, жамиятга хавф олиб келиши мумкин. Буларни кўрган болаларимиз нима бўлади? Қирғизни ғарбдан олган ҳаром пуллари учун наслсиз қилишяптми? Тезроқ тегишли органлар текшириб, жазоласин! Россияда бундай аҳмоқларга қатъий чора кўрилади. Путин махсус қонун чиқарган. Бизга ҳам шундай қонун керак бўляпти», — деб бўлишган у видеони.

Журналистларга нисбатан нафратни шакллантириш

«Лира Календерова» исмли фойдаланувчининг ҳам шахсини тасдиқловчи маълумот йўқ, профилда пейзажнинг сурати бор. «Лира» публикацияларида «сотқин» деб атаб, Идирис Исаков, Болот Темиров ва ёзувчи Олжобай Шакир ўғлига нисбатан нафратни пайдо қилиш учун гомофобиядан фойдаланиб, уларни Қирғизистондан «гейларни улуғлаган давлатга» ҳайдаб юборишни таклиф қилган.

Аслида бу қарғишми ёки тилакми тушунарсиз, сабаби қирғизистонлик бойларнинг бола-чақаси бу давлатларга боришга шай туради. Масалан, МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг футбол билан жиддий шуғулланган ўғли Эмирхан испаниялик «Барселона» клубининг ёшлар таркибида ўйнайди. Бир жинсли никоҳ эса Испанияда 2005 йиллардан бери рўйхатга олинади.

«Дамир Байболотов» деган аноним фойдаланувчининг фейсбукда икки аккаунти бор. Икки аккаунтда ҳам шахсини аниқловчи ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ аватарига қўйилган сурат нейро тармоқ орқали суратларни генерациялаган сайтдан олинган. Суратнинг табиий эмаслигини ундаги қўш бўйин билдириб туради.

«Дамир» постларида «Клооп»ни ва унинг асосчиларидан бири Бектур Искендерни қоралаш учун вақти-вақти билан гомофобиядан фойдаланиб туради. Унинг айтишича, нашр ва Искендер «ғарбнинг ёмон одатларини тарғиб қилади», шу сабаб бу таҳририятни ёпишни талаб қилади. «Дамир»нинг билдирувига «Айсалкын Токтобекова» деган аккаунт тез-тез ёқти белгисини (лайк) босиб туради, унинг ҳам асосий саҳифадаги сурати ўша нейро марказдан генерациялаб олинган.

«Максат Бекболиев» номли аноним профилнинг аватарида россиялик табиатни муҳофаза қилувчи Сергей Кавранинг сурати бор, сурат «Чукотка» маълумот агентлигидан олинган. «Бекболиев» публикацияларида Bulak.kg сайтининг бош муҳаррири Семетей Аманбековга таҳдид қилади. У ҳеч қандай далилсиз Аманбековни «бир жинсдаги никоҳ ҳақидаги маълумотларни тарқатиш учун махсус моддий грант олган» деб айблаган.

Сиёсатга йўналтирилган гомофобия

Бироқ «Дамир Байболотов» номли профил биргина журналистларни ва фаолларни қоралаш билан чекланмайди. У ҳукуматга ёқмаган сиёсатчиларни ҳам қоралайди. Масалан, бу профил ҳозир қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбеков ҳақида бир хил манипуляция матни билан турли ҳукуматнинг гуруҳларида камида тўққизта маълумот қолдирган. Билдирувларда у Жээнбеков «гейларни қўлагани учун ғарбдан катта пул олади» деб ишонтирган.

Аноним профилларнинг босимига ҳукуматни танқид қилганлар учрамасдан, ҳозирда ишлаётган амалдорлар ҳам дуч келди. Майда «ЛГБТ билан алоқаси бор деган» манипуляцияга вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳам учраган.

Ҳужумга депутат Шайлообек Атазовнинг сўзи сабаб бўлган — у Глобал фонднинг ОИВ/ОИТС, туберкулёз ва безгак билан курашиш учун ажратилган пулнинг қисми ЛГБТ-вакилларининг орасида касалликларни олдини олиш учун берилишини, Байсалов «бунга рухсат бераётганини» айтиб ғазабланди.

Шундан кейин ҳукумат бошчисининг ўринбосарига нисбатан ҳукуматнинг аноним аккаунтлари томонидан маълумот ҳужуми бошланган. Улар Байсаловни «ватанига ҳиёнат қилган» деб айблаб, истеъфога кетишини талаб қилишган.

Шундай қилиб, «Kudratullah Abdurahmanov» деган профил эса Байсалов «Жогорку Кенешни уят қилаётганини» ва «гейларни қўллаш учун» «мусулмонлар уни омон қолдирмаслигини» ёзган.

Байсаловни танқид қилган шу ва бошқа билдирувларни бошқа аноним аккаунтлар ҳам фаол бўлишган.

Нима учун бу хавфли?

Ижтимоий тармоқларда гомофоб маносини фойдаланиб манипуляция қилиш жамиятни «бизники» ва «бегона» деб бўлмоқда. Ҳукуматнинг аноним аккаунтлари журналистларга, сиёсатчиларга ва бошқа жамоат арбобларига нисбатан ишончни камайтиришга ҳаракат қилиб, уларга қарши «сотқинлар», «халқ душмани» деган образларни қўйишмоқда. ЛГБТ-жамоатчилигини фаол ҳимоя қилганларни эмас, уларга қарши айблаганларни ҳам [ёмон кўрсатади]. Бу айбловчилар учун асосий критерий — одам амалдаги ҳукумат томондалиги ёки йўқлиги.

Бундай манипуляциянинг энг ёмони — айбсиз одамларга хавф солади. Бундай билдирувларнинг муаллифлари сиёсатга ҳам, нодавлат ташкилотларга ҳам алоқаси йўқ ЛГБТ-тадбирларида олинган видеоларни постларида фойдаланиб, ЛГБТ-одамларни аутинг қилишади. Аутингга учраган одамлар гомофобия устуворлик қилган давлатда ҳужумлар ёки шантаж-қўрқитувларнинг таркибида бўлиб қолиши мумкин.

«Кыргыз индиго» ЛГБТ-ташкилотидан сўнгги ярим йилда ЛГБТ-жамоатчиликдан 45 киши гомофобиянинг асосий ҳуқуқлари бузилганини айтиб мурожаат қилганини билдиришди.

Ташкилотдагилар аноним аккаунтлар ёзган билдирувлар ЛГБТ+ жамиятига нисбатан ажратиш, босимни оддий кўринишга айлантириши мумкин деб чўчишади. Бу билдирувларни ўқиган одамлар бетараф бўлиб қолмай, ЛГБТ+ одамларга нисбатан нафратни асосида қилинган жиноятни қўллай бошлашади деб ҳисоблашади улар.

Шунингдек, ЛГБТ жамоатчилигини қўллаган ёки унга аъзо одам журналист ёки мухолифатчи сиёсатчини қўллаган фикрни айтиш билан ҳукуматнинг оппонентларига қарши манипуляцияларнинг инструментига айланади.

Масалан, 2022 йили ЛГБТ-фаол Максат Эралиев журналист Болот Темировни қўллашини билдиргандан кейин фейсбукдаги ҳукумат аккаунтлар буни иккисига қарши фойдаланишга ҳаракат қилишган. Ўша вақтда «Дамир Байболотов» «сиёсатни сўзлаган» гейларни калтаклашга чақириқ ташлаган.

«Ё эркак эмас, ё хотин эмас. Шундайларни ғарбга қувиш керак, қайтмайдиган қилиб. Бир-бирини эркалатиб, икки эркак эр-хотин бўлиб яшайверсин. Болот Темиров ҳам соғ эмас, бўлмаса хотинидай бўлиб Болотга ён босиб видео мурожаат қилармиди. Бизга ақл ўргатиб, сиёсатни сўзлаган гейни кўрганда ўпкасини узгинг келади, жирканч», — деб ёзган фейк бўлиши мумкин дейилган «Дамир Байболотов».

Максатнинг фикрида, бундай публикациялар қирғизистонликларга гомофобияни тутиб, кейин уларни сиёсий мақсадда манипуляциялаш учун қилинади — эл учун фойдаси йўқ қонунларни ЛГБТ мавзуси орқали манипуляция қилиш билан қабул қила бошлашади.

«Ҳукумат Қирғизистондаги либерал назариядаги одамларни ёки мухолифатнинг вакилларини дискредитациялашга ҳаракат қилмоқда. Улар [ҳукумат] оммани бошқариш осон бўлиши учун ЛГБТ-жамиятини ёмон кўрсатиш билан халқнинг миясини айлантирмоқда. Бу халқнинг кўнглини ўлкадаги муҳим масалалардан бошқа томонга буришга имкон беради. [ЛГБТ] мавзуси эътиборни бошқа томонга бурувчи қурол. Шу қуролни Россия ва бошқа авторитар давлатлар фойдаланади. Бу ҳаммага маълум факт», — деб билдирди у «Клооп»га.