Ўшда «Коён» лақабли Майрамбек Низамов одам пичоқлаганликда гумонланиб қўлга олинди

192

Ўш шаҳридаги сув ҳавзаларининг бирида турғунни пичоқлашда гумонланган «Коён» лақабли уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Майрамбек Низамов қўлга олинди. Бу ҳақда 11 августда Ўш шаҳар ИИБдан билдирди.

Маълумотга кўра, 22 июль куни тахминан соат 21:30да Ўш шаҳар касалхонасига 22 ёшли турғун тан жароҳати олиб мурожаат қилган.

Майрамбек Низамов. Сурат: Ўш шаҳар ИИБ
Майрамбек Низамов. Сурат: Ўш шаҳар ИИБ

Жабрланувчи кўрсатмасида шаҳардаги сув ҳавзаларининг бирида дам олаётганда номаълум фуқаро билан гап талашиб кетишган ва у ёнидаги пичоқ билан бел қисмига сайиб, изини яшириб кетганини билдирган.

Ўш шаҳар ИИБи томонидан гумондорнинг шахси аниқланиб, қидирув ишлари бошланган.

Кейинчалик Ўш шаҳри ҳудудида яшириниб юрган Қорасув туманида туғилган, Ўш шаҳрида вақтинча яшаётган 28 ёшли Майрамбек Низамов қўлга олинган. Гумондор аввал ҳам бир неча марта судланиб, жиноят оламининг ғояларидан фойдалангани ва «Коён» лақаби билан танилгани аниқланди.

Гумондорнинг жиноий ҳаракати бўйича «Безорилик» моддаси асосида иш қўзғалиб, 9 августда вақтинча сақлаш жойига киритилди. Унинг эҳтиёт чораси 11 августда Ўш шаҳар судида кўриб чиқилади.

Шу йилнинг 13 январга ўтар кечаси Ўш шаҳрида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси ўлдирилиб, марҳумнинг бутун органлари қаттиқ жабрланган 28 ёшли шериги — Майрамбек Низамов касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган эди.

ИИВнинг маълумотига кўра, Низамов олдин «пул талаб қилиш», «жисмоний зарар етказиш», «Талончлик» ва «бебошлик» фактлари билан жавобгарликка тортилган.