Мустақил оммавий ахборот воситалари ижтимоий тармоқда ҳукуматга ён босувчи аноним аккаунтларнигина эмас, давлат медиаларида ишлаган ҳамкасбларининг ҳам қораловларига дучор бўлмоқда.
Мустақил журналистлар амалдорлар ҳақида суриштирув тайёрлаб, давлатнинг ОАВни жамоат фикрини манипуляциялаб, пропаганда билан машғуллигини ошкор қилиб, оддий халқнинг одатда давлат каналллари эътибордан четда қолдирган муаммоларини кўтариб чиқишади. Бунга жавоб қилиб давлат медиа ходимлари мустақил журналистларни фақат негативни кўрган «ғарбчи манипуляторлар» деб айблаган сюжетларини жойлашади.
«Клооп»нинг журналистлари эркин медианинг ишини дискредитациялаш учун ҳукумат қандай қилиб «Ала-Тоо 24» ва МТРК телеканалларидан фойдаланаётганини ўрганиб чиқди.