Туп туманининг бир неча қишлоғида сел юриб, турар жой ва йўлларни сув қоплади

137

Иссиқкўлнинг Туп туманига қарашли Каркира қишлоқ ҳукуматидаги Талди-Суу, Коочү, Корумду қишлоқларига сел келди. Бу ҳақда 8-августда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, 7-август куни соат 16:00 атрофида ФВВга Каркира қишлоқ ҳукуматида ёмғир ёғиб, бир неча қишлоқни адирлардан тушган сув босгани ҳақида маълумот тушган.

Натижада ҳудуддаги 92 уйнинг ҳовлисини, ер тўласини қув қоплади — унинг 40дан ортиғи Корумду, 28и Талди-Суу ва 24 таси Кочу қишлоғидаги уйлар. Шунингдек, йўллар ва экин майдонлари ҳам сув остида қолди.

Ҳозирда ФВВнинг 100дан ортиқ қутқарувчиси сел оқибатларини бартараф қилиш ишларини олиб бормоқда. Тозалаш ишларига биттадан экскаватор ва юк ортувчи, уч юк ташувчи машина ва бошқа техникалар жалб қилинди.

«Қутқарувчилар беш гуруҳга бўлиниб, уйма-уй юриб, текширув ишларини олиб бориб, уйларнинг ҳовлиларини тозалашмоқда. Каркира қишлоқ ҳудудидан 40, туман милициясидан 20, туман маъмуриятидан беш одам қўшимча ёрдамга чиқди», — дейишди вазирликдан.

ФВВдан ҳозирда келтирилган зарар миқдори аниқланаётганинри таъкидлаб, бартараф қилиш ишлари бўйича қўшимча маълумот беришни айтишди.

Бунгача ФВВ айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда сел бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Каркира қишлоқ ҳукуматида 2-августда момақалдироқ бўлиб, Кен-Суу ва Байзак қишлоқларини сел қоплаган. Воқеа жойга ФВВнинг 130 қутқарувчиси сел оқибатларини бартараф қилиш ишларини олиб борган.

Муаллиф:  Айдана Айбек кызы