Иссиқкўлнинг Бостери қишлоғидаги «Алтын кум» пансионатида 23 ёшли йигитнинг вафот этгани бўйича воқеани милиция текширмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 7 августда вилоят милициясидан билдиришди.
Президент администарциясидан бу иш Садир Жапаровнинг шахсан назоратида эканини таъкидлашди.
Милициянинг маълумотига кўра, воқеа 6 августга ўтар кечаси содир бўлган. Талас вилоятининг 23 ёшли турғуни вафот этгани ҳақидаги маълумот милицияга тонгги соат 05:10 атрофида тушган.
Воқеа бўлган жойга милиция ходимлари сўроқ қилиб, марҳум аёли ва синфдошлари билан 5 августда Бостерига дам олгани келганини аниқлашган.
Гувоҳларнинг бири марҳум кўл четидаги барда дам олаётганда номаълум одамлар билан келишолмай қолганини айтиб берган. Кейин шу барнинг ёнидан ҳушсиз ҳолда топилган — биринчи ёрдам кўрсатиш натижа бермаган.
«Дастлабки сиртқи текширувда йигитнинг танасида бирор бир криминал доғлар сезилмаган. Йигитнинг ўлимини сабаби аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Натижада қонун бўйича қарор қабул қилинади», — дейишди милициядан.
Иссиқкўл вилоят ИИБдан «оммавий муштлашув бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларга тарқалган видеоларни Бекбол Аманкуловнинг ўлимига «ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» қўшимча қилишди.
Бу орада вафот этган йигитнинг яқинлари ва дўстлари жамоатчиликка мурожаат қилиб, милициядан адолатли текширувни талаб қилишмоқда.
«Нотўғри бўлиб қолди, “бу ерда муштлашув бўлмаган, эпилепсия бўлди” деб қаердаги бўлмаган нарсани ёздириб қўйишибди. [...] Энди экспертиза адолатли тергов қилинишини талаб қиламиз. Унинг ортида аёли бева, қизи етим қолди», — деди марҳумнинг дўстларидан бири.
Марҳумнинг акаси укасини «болалар калтаклаб кетганини» айтиб, воқеани видеога олганлар эса алоқага чиқишларини сўради