Ала-Арча сойида оқиб кетган эркак ва қизнинг жасади топилди

121
Ала-Арча тоғига кетиб бедарак йўқолган кишининг қидириш ишлари. Сурат: ФВВ

Чуй вилоятидаги Ала-Арча тоғига кетиб, бедарак йўқолган икки кишининг жасади топилди. Бу ҳақда 6 августда Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан билдиришди.

3 августда 41 ёшдаги Борис Михайлов саккиз ёшли қизи билан Ала-Арчага кетган бўйича бедарак йўқолгани хабар қилинган. Уларнинг яқинлари милицияга 5 августда мурожаат қилган.

Қидирув ишларига ФВВнинг 39 қутқарувчиси ва йўқолган одамнинг 18 кишидан ташкил топган таниши жалб қилинган.

6 августда кўнгиллилардан бири, милицияга қидирилаётган кишининг жасади Ала-Арча дарёсининг бўйидан топилганини хабар берган. Қутқарувчилар жасадни сувдан чиқариб, ИИВнинг ходимларига ўтказиб берган. Бир неча соатдан сўнг қизнинг жасади ҳам топилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, бу йил олти ой ичида 60дан ортиқ ўсмир сувга чўкиб вафот этган. Ўтган йили сувга чўкиб вафот этганларнинг сони 85 кишини ташкил қилган. Бахтсиз ҳодисанинг энг кўпи ёз фаслида Чуй, Ўш, Иссиқкўл вилоятларида рўйхатга олинган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи