Чон-Алайда тўппонча билан қўрқитиб, ёқилғи шаҳобчасини тўнашга ҳаракат қилганлар қўлга олинди

150

Ўш вилоятининг Чон-Алай туманида ёқилғи қуйиш шахобчасини тўнашга ҳаракат қилганликда гумонланиб 21 ва 18 ёшли фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда 7 августда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.

Гумондорлар. Сурат: Ўш вилоят ИИБ
Сурат: Ўш вилоят ИИБ

Маълумотга кўра, 1 августдан 2 августга ўтар кечаси туман милициясига 37 ёшли турғун мурожаат қилиб, номаълум кишилар ёқилғи қуйиш шахобчалирини тўнаш мақсадида кирганини маълум қилган.

Текширув ишлари давомида мазкур ёқилғи қуйиш шахобчасига номаълум икки фуқаро юзига тиббий ниқобларни тоқиб киргани маълум бўлган.

«Ёқилғи қуйиш шахобчаларининг эшикларини тепиб, ойналарини тўппонча билан уриб синдириб, ходимларга “Милицияга хабар берсанг отиб юбораман” деб қўрқитган. Зўравонлик қилиб, кассадаги пулни олиб кетишга ҳаракат қилишганини, жабрланувчи 102 рақамига қўнғироқ қилган вақтда номаълум томонга қочиб кетишгани аниқланган», — деб ёзилади билдирувда.

Натижада гумондор сифатида Чон-Алай туманининг 21 ёшли ва 18 ёшли турғунлари қўлга олинди. Далил қатори ёнидан тўппонча, тиббий ниқоблар олинган.

Ҳозирда «Қароқчилик моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, гумондорлар вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Шу йилнинг 12 майида Қорасув туманидаги қуролли талончиликда гумонланган бир неча одамдан иборат гуруҳ қўлга олинган.