Видео: Ташиев чодирда яшаган беш болали аёлга янги уйнинг калитини топширди

122

МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев Чуй вилоятининг Октябрь қишлоғида беш боласи билан чодирда яшаган Айзада Абдуллаевага янги уйнинг калитини топширди. Бу ҳақда Region TV’нинг 5 августда берилган видеосюжетида айтилди.

Уйнинг қурилишига қанча маблағ кетгани айтилмаган, бироқ видеода Ташиев уй беш ойда қурилганини билдирган. Тўрт хонали уй иссиқлик тизими билан таъминланган.

Ташиев беш болали аёлга уй қуриб беришни апрель ойида ваъда қилган. Бу Bulak.kg нашри Абдуллаева уйи йўқ бўлгани сабаб болалари билан қишлоқ турғунининг бири ҳовлисидаги чодирда яшашга мажбур бўлаётгани ҳақидаги видеоматериал чиқаргандан кейин бўлган.

Бу Ташиев оғир шароитда яшаётганларга очиқ ёрдам бераётган биринчи ҳолат эмас. Бироқ МХДҚнинг бошчиси бундай фуқароларга қайси маблағдан ёрдам берилаётганини жамоатчиликка айтмайди.

2022 йилнинг мартида Ташиев буйраги оғриган Сузоқ туманининг Барпи қишлоғининг яшовчиси Гулжан Абдиразаққа уй қуриб бергани маълум бўлган. У маблағнинг манбасини ошкор қилмаган. Шунингдек, у Сузоқ туманининг Улгу қишлоғида яшаган ёлғиз она Гулшайир Ташполотовага ҳам уй қуриб берган. Қурилиш 33 кунда битган, аммо унда ҳам маблағнинг манбаси номаълумлигича қолган.