Қирғизистонда майнингни тақиқлаш учун петиция тузилди

141

Қирғизистонда фаоллар гуруҳи Change.org порталида ўлкада майнингни тақиқлаш учун петиция тузиб, имзо тўплай бошлашди.

Улар АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича комиссиясига (Securities Exchange Commission) мурожаат қилиб, Қирғизистон ҳудудида криптовалюта ишлаб чиқараётган компанияларга санкциялар киритишни сўрашмоқда. Улар бу компаниялар давлатнинг электр тармоқларини (трасформаторларни, электр симларини, электр ускуналарини) ва давлатнинг электр энергиясини асоссиз фойдаланмоқда деб ҳисоблайди.

«Бизнинг ерлар ва ресурслар давлат тармоқларимизни ортиқча фойдаланиб, экологик ва иқтисодий муаммоларга олиб келган майнинг фермаларнинг ноқонуний ҳарактидан жабрланмоқда. Бу компаниялар енгил саноат масштабларида давлат электр энергиясидан фойдаланиб, сув омборларидаги сувни сарфлагани учун электр энергияси узилмоқда ва аҳолининг иқтисодий фаоллиги ёмонлашмоқда», — дейилади мурожаатда.

Бундан ташқари, фаоллар Алексей Ширшовга хусусий санкциялар киритишни сўрашган. Уларнинг маълумотига кўра, Ширшов «2008-йилдан бери Қирғизистон энергетикасини ўз жамоаси орқали фирибгарлик схемалардан фойдаланиш билан режали равишда йўқ қилмоқда».

«Шу сабаб биз маҳаллий аҳолининг ресурслардан фойдаланиш ва назорат қилиш ҳуқуқи ҳақидаги қонунни бузган Қирғизистоннинг ҳудудидаги барча майнинг компанияларни зудлик билан ёпишни талаб қиламиз. Шунингдек, шахсий манфаатлари учун энергетика муҳитида рухсатларни манипуляциялаган барча воситачи компанияларни ёпишни талаб қиламиз», — дейди улар.

Кеминдаги майнинг ферма

Бунгача «Клооп» билан «Азаттиқ» Кеминдаги «Соларкоин» майнинг компанияси ҳақида икки хил суриштирувни эълон қилган. Суриштирувларда энергетика инқирози вақтида ўлкадаги майнинг фермалар катта миқдорда электр энертиясидан фойдаланишни давом эттираётгани ҳақида сўз бўлган. Бу миқдор Норин вилоятига бир ҳафтага етади. Шунингдек, суриштирувчилар майнинг фермани давлат энергокомпанияларнинг директорлар кенгаши аъзолари билан боғлиқлигини аниқлашган.

Бироқ суриштирув чиққандан кейин энергетика вазири Таалайбек Ибраев Кеминдаги майнинг ферма Қирғизистоннинг электр энергиясини олишдан бош тортганини билдирган. Унинг айтишича, «Соларкоин» электр қувватини Қозоғистондан ола бошлайди, Қирғизистонга транзит учун 23 тийин тўлайди. Вазирнинг айтишича, бу 17 млн сомга олиб келинади.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Камбар-Ата-2 ГЭСида майнинг ферма қурилаётгани бўйича ҳам изоҳ берди. Бунгача «Клооп» ўз суриштирувида мазкур компанияни тахтдан қулатилган президент Бакиевнинг оиласига алоқаси борлигини айтган.

Қирғиз ҳукумати ўлкада электр энергияси танқислигига қарамай, майнинг фермалар билан шартнома тузади. Ўлкадаги электр энергиясига бўлган танқислик сабаб 1 августдан бошлаб фавқулодда вазият режими киритиилган. Президент фармонига мувофиқ, бу ҳолат 2026 йилнинг охиригача давом этади.

2023 йилнинг июли бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст эканлиги учун тегишли муассасаларга «электр энергияга бўлган лимитни жиддий назорат қилишни» топширган. Тахминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни ташкил қилиши кутилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.