Видео: «Салам, Акылай!» Қирғиз тилидаги овозли қидирув тизимини тайёрлаган кўнгиллилар

158

Яқинда Қирғизистонда «Акылай» номли қирғиз тилидаги овоз қидирув тизими пайдо бўлади. Уни ишлаб чиқаётган жамоа қирғиз тилини тарғиб қилиб, рақамли оламда келажак яратишни истайди.

Ҳозирда «Акылай»нинг овозли версияси йўқ, бироқ 100 миллиондан ортиқ сўзни билади ва қирғиз тилидаги матнларни таҳлил қила олади.

Лойиҳанинг муаллифлари «Акылай» овоз ассистенти қатори эмас, Call-марказларида ассистент сифатида ёки турли ёшдагилар учун қирғиз тилини ўрганишдаги ёрдамчи сифатида ҳам фойдаланилади деб умид қилишмоқда.