5-августда ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳридаги янги қурилаётган ер устидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушгани тасвирланган видеолар тарқади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Масалиев ва Навоий кўчаларининг кесилишида қурилаётган кўприкнинг бир қисми бетони йўқ, темирдан ясалган ўзаги қолганини кўриш мумкин. Уни ушлаб турган устунлар қулаб тушган.
Ўш мэрияси зудлик билан маълумот тарқатиб, ижтимоий тармоқлардаги «кўприк қулаб тушди» деган маълумотни инкор қилди. Муассасадан «кўприкнинг асосий конструкциясига ҳеч қандай зарар етмаган» деб ишонтиришди.
«Ҳеч нарса бўлмаган. Ҳозир айтилаётган ер бетон қўйиш вақтида бир қисмида техник носозликлар бўлиб, янги қўйилаётган бетон оқиб тушиб қолган. Ҳеч ким жабрланмаган. Келтирилган зарарни қурувчи компания ўз зиммасига олади», — деб билдиришди мэриядан.
Пиёдалар учун мослаштирилган айланма кўприк шу йилнинг май ойида қурила бошлаган. Уни 26 ёшли Амантур Абилов бошқарган «Сапат Курулуш ЛТД» МЧЖ 45 млн 297 минг 603 сомга қурмоқда.
Шаҳар ҳукумати бу лойиҳа амалга ошса, «шаҳардаги йўл тирбандлиги бартараф қилинади» деб ишонтирмоқда. Қурилиш куз ойларида битиб, фойдаланишга топширилиши айтилган.
Бунгача «Клооп» мазкур лойиҳанинг нима exey фойдасизлигини тушунтирган. Унда Peshcom ташаббусининг урбанисти Алтинай Нойгойбаева кўприк йўл тирбандлиги бўйича масалани ҳал қилмаслигини таъкидлаб, муқобил вариантларни таклиф қилган.