Мандат масаласи: Бакиров шаҳар судининг қарорига қарши Олий судга шикоят қилади

139

Депутат Омурбек Бакиров Бишкек шаҳар судининг Новқатдаги Кўк-Жар округи бўйича сайловининг натижасини бекор қилиш қарорига қарши Олий судга мурожаат қилади. Бу ҳақда у 31 июлда «Азаттиқ»қа билдирди.

«Суд жараёни бўлган вақтда мен дам олишда бўлганман. Бишкек шаҳар суди шундай қарор чиқарганини кейин билдим. Биз адвокат билан маслаҳатлашиб, Олий судга ҳам мурожаат қиламиз. Умумий иш бўйича ҳозир изоҳ бермай турайин», — деди у.

Бишкекнинг маъмурий суди Ўшнинг Новқат туманидаги №4 Кўк-Жар бир мандатли округи бўйича сайлов натижасини 7 июнда бекор қилган. Мазкур округдан депутат бўлган Бакировга тегишли МСКнинг қарори ҳам ноқонуний деб топилган. 26 июлда шаҳар суди бу қарорни кучида қолдирди.

Ўтган йилнинг охирида Бакиров уни депутатлик мандатини суд орқали маҳрум қилишга ҳаракат қилишаётганини айтиб, буни ноқонуний деб атаган.

«Қонунга кўра, сайлов вақтидаги баҳсли масалалар, илтимослар уч кун ичида кўриб чиқилиши керак. Улар бу нормани қўпол равишда бузишмоқда. Қирғизистон тарихида бундай воқеа бўлмаган. Сайловдан кейин бир йил ўтиб суд тортишувларни қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Уларнинг айтишича бу "янги очилган ҳолатлар" асосида бўлмоқда, бироқ қонунда бундай тушунча йўқ. Бу парламентга бўлган босим», — деган у.

Омурбек Бакировнинг мандати бўйича тортишувлар парламент йиғинида қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим ҳудудларини делимитация қилиш, жумладан Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш шартномасини муҳокама қилаётганда МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев билан бўлган оғзаки тортишувдан кейин бошланган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи