30 июлда президент Садир Жапаров Ўш вилоят «Төлөйкөн» от майдонини реконструкция қишлари билан танишди. Бу ҳақда президент администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, спорт объектини капитал реконструкция қилишга бюджетдан 40 миллион сом ажратилган.
Ҳозирда асосий ишлар тугатилгани айтилди.
От майдонини реконструкция қилишда қуйидаги ишлар бажарилади:
- Янги конференция залини қуриш;
- От чопиш ва кўпкари ўйин майдонига қум тўкиш;
- Асосий минбарни капитал таъмирлаш, янги 4040 ўринли қўшимча минбар устини ёпиш;
- Ёритиш тизимларини ўрнатиш;
- Янги тўсиқларни қуриш.
Президент қурилиш ишларини белгиланган муддатда тугатишни топширди. 31 август — Қирғизистон мустқиллиги куни муносабати билан мазкур от майдонида биринчи байрам тадбирлари ўтказилиши айтилди.
Садир Жапаров 27 июлдан бошлаб Жалолобод ва Ўш вилоятларида иш сафари билан бўлди. У бир қанча янги объектларнинг очилиш маросимига қатнашиб, бу ҳудудлардаги инфратузум лойиҳаларини амалга ошириш ишлари билан ташиши айтилган.