Султанбаев: Ўшдаги йирик саноат-логистика маркази яқинда фойдаланишга топширилади

Президент Садир Жапаров Ўшнинг Қорасув туманида қурилаётган «ЕвроАзия ГРУПП» саноат-логистика марказининг қурилиши билан танишди. Бу ҳақда 31 июлда давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

Унинг айтишича, майдони 5 гектарни ташкил қилган марказнинг қурилиши 70%га тугатилди. Ерни давлат ички инвесторларга кўмаклашиш ва ҳудуддаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида танлов асосида берган.

Ўшдаги саноат-логистика марказининг қурилиши. Сурат Эрбол Султанбаевнинг фейсбук саҳифасидан олинди.
Ўшдаги саноат-логистика марказининг қурилиши. Сурат Эрбол Султанбаевнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

Лойиҳага кўра, логистика марказининг ҳудудида уч ишлаб чиқариш жойлари ишлайди:

Йилига 2,1 миллион дона кийим тикувчи фабрика шу йилнинг IV кварталида ишга тушиши кутилмоқда. Фабрикада 800 иш ўрни бор, тикилган кийимлар экспорт қилинади. Лойиҳа 2,6 миллион долларга баҳоланган.

Трикотаж газлама чиқарувчи фабрикани 2024 йилнинг IV кварталида ишга тушириш режалаштирилган. Ишхона 300 кишини иш билан таъминлаб, кунига 20 тоннагача газлама чиқаришга йўналтирилган. Лойиҳага 18 миллион доллар сарфланади.

Кунига 15 тоннагача ип йигирувчи фабрика 2025 йилнинг III кварталида ишга туширилади. Унда 150га яқин одам ишлайди. Лойиҳа 3,5 миллион долларга баҳоланган.

«Президент мамлакат ҳар доим тадбиркорларга ёрдам бериб, инвесторлорга, ички инвесторларга қулай шароитлар яратишни давом эттиришини таъкидлади. Ҳудуддаги ишлаб чиқаришларга алоҳида эътибор қаратилади», — деди Султанбаев.

29 июлда Ўш вилоят маъмурияти Қорасув туманидаги 1,4 гектар ерга логистик марказ қурилишини билдирган. Бу ерга омбор, ёрдамчи хўжаликлари бор бино, автотўхташ жойлари, трансформатор подстанциялари қурилиши айтилган.