«Норози бўлганлар кўп». «Яндекс.Такси»нинг тарифи изга солиниши ҳақида билдирилди

164

«Яндекс.Такси» хизматининг тарифи изга солинади. Бу ҳақда 27 июлда Монополияга қарши курашиш хизматининг раиси Кенешбай Тайлаков билдирди.

Унинг айтишича, «Яндекс.Такси»нинг тарифи «жуда қимматлигига» норози бўлганлар кўп. Монополияга қарши курашиш хизматига ижтимоий тармоқ орқали турғунлардан бу такси хизмати «нархни кескин ошираётгани» ҳақида маълумот тушган.

«Бунгача ҳам тегишли ишларни олиб бориб, “Яндекс”нинг етакчилари билан учрашиб, нарх сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ўзимизнинг таклифларимизни киритганмиз. Ҳозир таҳлил қиляпмиз», — деди у.

Тайлаков «Яндекс.Такси» Қирғизистонда 2023 йилнинг бошида расмий рўйхатдан ўтганини билдирди. У бугунги кунда такси хизмати «монополия даражасига эга эмаслигини, бунинг учун бозорнинг 35%ни қамраши кераклигини» таъкидлади.

Шунингдек, у «Яндекс»нинг хорижий давлатдаги эгалари билан видео алоқа орқали музокара ўтказганини ва яқинда бу такси хизматининг тарифи қонуний турда изга солинишини айтди.

«Яндекс.Такси»га солиқ тўлатиш ҳаракати

«Яндекс.Такси» — мобил илова орқали такси чақиришга асосланган онлайн ахборот хизмати.  У Қирғизистонда 2017 йилдан ишлай бошлаган, ўзи Нидерландияда рўйхатдан ўтган.

2021 йили такси ҳайдовчилари мазкур сервисга қарши митингга чиққан. Улар «Яндекс»нинг ички сиёсатига ва «давлатга солиқ тўламаслигидан» норози бўлишган.

Кейинчалик бу масала Жогорку Кенешда ҳам кўтарилиб, депутатлар бу фирмани давлатга солиқ тўлатиб ёки Қирғизистонда ишлашини тақиқлаш кераклигини айтишган.

«Яндекс.Такси» 2023 йилнинг бошидан тўлақонли солиқ тўлай бошлаган. Маълумотга кўра, у Қирғизистонда энг кўп солиқ тўлаган 15 компаниянинг қаторига кирган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи