Ўш: Террористик ташкилотнинг тарафдори «ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш»да гумонланиб қўлга олинди

132

Ўш вилоятида халқаро террористик ташкилотнинг тарафдори дейилган 29 ёшли киши «ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш»да гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 27 июлда Ички ишлар вазирлигидан билдиришди.

Гумондорнинг уйи тинтув қилинганда икки қўл гранатаси, икки қўл гранатасини бирлаштирган қурилма, 29 дона ўқ, икки пичоқ, бир ҳарбий кийим ва уяли телефон, бир флешка, икки диск топилган.

Гумондор ва унинг уйидан топилган қўл гранаталари. Сурат: ИИВ

Экспертизанинг хулосасига кўра, топилган қуроллар жанговор ўқ-дорилар бўлиб ҳисобланади. Бу бўйича «Қуролни, ўқ-дориларни ноқонуний айланиши» моддаси билан иш қўзғалиб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Текширув ишлари вақтида қўлга олинган фуқаро муқаддам судлангани маълум бўлди. ИИВдан у 2021 йили жазо ўтаб битиб, озодликка чиққанини билдиришди.

«У 2017 йили халқаро террористик ташкилотнинг тарафдори сифатида қуролли жанжалларга қатнашиш учун Қирғизистондан Туркия орқали Сурияга кетган. Кейин Туркияга кирганда қўлга олиниб, Қирғизистонга депортацияланган», — дейишди милициядан.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова