Хитой инвесторлари Казарман каскад ГЭСини қуришга уч млрд доллар ажратади

122

Вазирлар Маҳкамаси Норин вилоятидаги Казарман каскад ГЭСни қуриш бўйича Хитойнинг бир неча компанияси билан деярлик 3 млрд долларни ташкил қилган инвестициявий шартномани имзолади. Бу ҳақда 27 июлда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Келишувга «Иссиқкўл 2023» бешинчи халқаро иқтисодий форумида РowerChina Northwest Engineering Corporation Ltd, Green Gold Energy (GGE) ва China Railway 20th Bureau Group Co Ltd компаниялари билан имзо қўйилди.

Сурат: Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати

Казарман каскад ГЭСини Норин дарёсига қуриш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Ҳукумат каскад 2030 йили ишга тушади деб билдирди.

Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, каскад ўзи қуввати 1160 МВтни ташкил қилган тўрт ГЭСдан иборат:

  • Қуввати 600 МВт Олабуқа;
  • Қуввати 149 МВт Кара-Булун-1;
  • Қуввати 163 МВт Кара-Булун-2;
  • Қуввати 248 МВт Тогуз-Торо.
Норин дарёси. Архивдан олинган сурат.

Инвестициянинг умумий баҳоси тахминан 2,4-3 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Аниқ суммаси деталли лойиҳалаш ишлари якунида қўйилади.

Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров мазкур инвестициявий келишув Қирғизистон «тарихида энг йирик» деб атади. Унинг айтишича, президент раҳбарлиги остида ҳозирда ҳажми бўйича бунга ўхшаган ўнлаган лойиҳалар устида музокаралар бормоқда.

«Яқин йиллар давомида электр энергиясига бўлган танқислик бартараф қилибгина қолмай, электр ёруғлигини экспорт қилиб йилига юзлаган миллионларни ишлаб топишга имкони бўлган қувватга етамиз», — деб қўшимча қилди Жапаров.

Ҳозирда Қирғизистоннинг электр тармоғи катта инқирозда. Аҳолининг электр энергиясидан фойдаланиш кўрсаткичи йилдан-йилга ошмоқда, давлат электр энергиясини ҳозирча кўпроқ ишлаб чиқаролмайди.

Ҳукумат энергетик инқироздан чиқиш учун электр ёруғлигини қўшни давлатлардан импорт қилиб, кичик ГЭСларни қуриш ишларини олиб бормоқда. Президент Садир Жапаровнинг айтишича, 2026 йилгача бир неча кичик ГЭСлар қурилади.

Қирғизистоннинг энергетика тармоғига бу йил 1 август 2026 йилнинг охиригача фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими киритилади. Имзоланган фармонга кўра, Энергетика вазирлигининг ваколатлари кенгайиб, энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш учун яроқли ер участкаларини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Мақоланинг муаллифи: Медина Шамшидинова