2023 йилнинг сентябрида хитойлик шифокорлар «Экспресс саломатлик» лойиҳаси асосида қирғизистонликларга кўз катарактасига қарши 600 бепул операция ўтказади. Бу ҳақда 26 июлда Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дэвэнь Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатирова билан учрашувида билдирди.
Бу лойиҳа Хитой халқ республикасининг Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасига қарашли халқаро ҳамкорлик маркази томонидан амалга оиширилмоқда.
Хитой элчисининг айтишича, 300 операцияни Бишкекда яна 300 тасини Ўшда ўтказиш режалаштирилмоқда. Операциялар Миллий госпиталнинг ва Ўш вилоятлараро бирлашган касалхонасининг базасида ўтказилади.
Маълумотга кўра хитой томон операцияга икки гуруҳ тиббиёт мутахассисларини жалб қилади. Шунингдек, Ўш вилоятлараро бирлашган касалхонасига офтальмология бўлимида текширув кабинетини ташкил қилишга бепул керакли тиббий ускуналар берилади.
Ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошчиси Хитой ҳукуматига Қирғизистоннинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якунида томонлар Қирғизистон билан Хитойнинг Соғлиқни сақлаш тармоғида ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаб, «Экспресс саломатлик» лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.
Кўз катарактаси — офтальмология касаллиги, у кўзнинг табиий кўзгусининг хира тортиши билан сифатланиб, кўзнинг кўриш қобиляти пасайишига олиб келади.
Муаллиф: Медина Шамшидинова.