ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) инспекторларига тана камералари (боди камералар) берилишини билдирди. Муассаса мазкур восита орқали патрул учун жавобгарлик кучайтирилишини таъкидлади.
ИИВнинг айтишича, бу камералар ходимларнинг кўкрак қисмига ёки погоннинг остига ўрнатилади, уларнинг хизмат вақтидаги барча ҳаракатлари онлайн равишда видео ва аудио форматда ёзилиб, ИИВ раҳбарлари томонидан назорат қилинади.
«Ходимларни шахсий камералар билан таъминлаш, уларни хизмат вақтида ҳайдовчиларга бўлган муомаласини, қонун ва хизмат тартиби сақланишини, коррупция элементларига йўл бермасликни, келишмовчилик вақтида керакли далилий фактлар ёзилишини, хизмат жойида назорат ва назоратни таъминлаш учун керак», — дейилади вазирлик маълумотида.
Муассасадан бу камералар жавобгарликдан осон қутилиш учун пул таклиф қилган ҳайдовчиларнинг ҳам кўриниши ва айтган сўзлари видео форматда ёзилиб, онлайн мониторинг орқали тегишли чоралар кўрилишини қўшимча қилишди.
ИИВ боди камераларнинг бир қисми ЙҲХТББнинг Иссиқкўл ва Чуй вилоятларидаги ходимларга берилишини қўшимча қилишди. Яқин орада шундай камералар билан патрул милициясининг бошқа барча бўлимлари ҳам таъминланади.
Бу йил апрель ойида ЙҲХТББнинг бошчиси Октябрь Урмамбетов шахсий таркиб виждонсиз, адолатли ишламаган ва хизмат вазифаларини талабдагидай бажармаган ходимлардан тозаланишини маълум қилган. Чуй вилоятининг Сўқулуқ ва Москва туманларининг беш инспектори коррупция кўринишлари учун ишдан бўшатилгани айтилган.
Патрул милицияси ходимларини 2016 йилдан бошлаб боди камералар билан таъминлаш ҳаракати бормоқда, ўша вақтда патрул хизмати билан ДАН бириктирилган эди.