Қўчқор: Турғунлар ўрмон ҳудудида балиқчилик хўжалиги ташкил этилишига қарши бўлишмоқда

137

Қўчқор туманидаги Кум-Добо қишлоғининг ўнлаб аҳолиси ўрмон ерларида балиқчилик фермаси барпо этилишига қарши бўлишмоқда. Улар боғ дарахтлар кесилаётганидан норози бўлиб, ер берилса яйловлар қисқариб қолишини айтишмоқда.

Туман ҳокими Эрмекбай Омошев эса балиқчилик хўжалигига ер беришда махсус танлов уюштирилганини айтди. У ерни олган тадбиркор «тўқайга зарар келтиргани учун 3,5 млн сом тўлаб, тегишли ҳужжатларни олган» деб таъкидлади.

«Одамлар энди яйловларимиз камайиб кетади, деб норози бўлишмоқда. Бизда ундан бошқа ҳам ерлар балиқчиликка берилган. Қўчқорнинг ҳавоси, суви ҳам балиқ етиштиришга мос бўлгани учун бундай хўжалик очиш билан боғлиқ кўплаб шикоятлар бор. Давлат ерини давлат бошқаради-да. Ундан бошқа йўл йўқ», —  деди у.

Шунингдек, ҳоким норози бўлаётган турғунларга тушунтириш ишлари юргизилаётганини айтиб, «тадбиркорларга тўсқинлик қилиб бўлмайди» деб қўшимча қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли Ўрмон хизматидан эса бу бўйича изоҳ беришмади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатимизда 250 дан ортиқ балиқчилик хўжалиги мавжуд. Уларнинг айримлари балиқ ва балиқ махсулотларини Россия, Қозоғистон каби бошқа мамлакатларга экспорт қилади.

Муаллиф: Айчурек Кенжекулова