Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзолари АҚШ, Германия, Франция, Евроиттифоқнинг Қирғизистондаги элчиларига, Еврокомиссия ва Европарламентга мурожаат йўллади. Хат 26 июлда сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг фейсбук саҳифасига жойланди.
Унда қамоқдагилар президент Садир Жапаровга, Вазирлар Маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаровга, МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга, бош прокурор Курманкул Зулушевга, Ички ишлар вазири Улан Ниязбековга ва уларнинг оила аъзоларига шахсий санкция беришни сўрашди.
Мурожаат қилганлар номи тилга олинган мансабдорлар ўлкадаги асосий эркинликни чекланишига, инсон ҳуқуқлари бузилишига, коррупцияга, фуқаролик жамиятни, эркин журналистларни, ҳуқуқ ҳимоячиларини ва мухолифатчи сиёсатчиларни таъқид қилишга бевосита ва билвоситаси алоқаси бор деб ҳисоблайди.
«Сўз эркинлигини, инсон ҳуқуқларини чеклаган Россиянинг қонунларини кўриб чекланмасдан, ҳозирги авторитар ҳукуматнинг вакиллари, Россиянинг фуқаролик жамияти, эркин медиаларни, сиёсий рақибларни таъқиб қилган салбий тажрибасини ҳам Қирғизистонга киритишди», — дейилади мурожаатда.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюбштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.
Уларнинг кўпчилиги асоссиз қамалишганини айтиб очлик эълон қилиб, ноябрда бошланган акция декабрнинг охиригача давом этган. Айримлари суд мажлисларида ҳушидан кетса, бошқалари аҳволи оғирлашганда касалхонага ётқизилган.
Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.
Фаол, сиёсатчиларнинг қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.