Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг энергетика тармоғига фавқулодда ҳолат режимини киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 24 июлда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
Фармон «иқлим чақириқларига, Норин дарёси сув ҳавзасига сувни оз киришига, энергия истеъмолининг тезлик билан ортиқча ўсиши вақтида генерацияловчи қувватнинг етишмовчилиги сабаб энергетика инқирозидан давлатни чиқариш бўйича шошилинч чоралар кўриш мақсадида» қабул қилингани айтилади.
Фавқулодда ҳолат режими 2023 йилнинг 1-августидан бошлаб 2026 йилнинг 31-декабригача киритилади.
Шу сабаб, президент вазирлар маҳкамасига бир ҳафталик муддатда Энергетика вазирлигига кейин Яшил энергетика фондига ўтказиб бериш шарти билан энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш учун яроқли ер участкаларини аниқлаш ва бўлиб бериш ҳуқуқини топширди.
Шунингдек, ФҲ режими амалда бўлган вақтда энергетика вазирига ер ва сув фонди, ер хазинасидан фойдаланиш масалаларини назорат қилувчи қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслар, экология ҳамда техника назорати вазирларининг ўринбосарларини, Миллий фанлар академиясининг сув муаммолари ва гидроэнергетика институтининг, «Кадастр» давлат муассасасининг, «Қирғизгеология» давлат ишхонасининг директорлари, маҳаллий давлат администрацияларининг бошчиларини Қирғизистон ҳудудида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш қисмидаги ишини умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда. Агар ушбу муассасаларнинг ўринбосарлари энергетика вазирининг топшириқларини бажаришмаса уларни эгаллаган хизматидан бўшатиш ҳақидаги таклифларни кирита олади.
Бундан ташқари, президент вазирлар маҳкамасига энергияни қайта яралувчи манбаларидан фойдаланиш учун яроқли ер участкаларини инвентаризация қилишни топширди. Шунингдек, вазирлар маҳкамаси бу йил 1-сентябрдан бошлаб белгиланган тартибда энергетика тармоғидаги объектларни қуришга бағишланган, мақсадли йўналиш бўйича фойдаланилмаган ёки техникк-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш, энергетика объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича ишлар бошланмай туриб ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатишни таклиф қилиш керак.
Энергетика тармоғидаги давлат улуши бор давлат ишхоналарига, ҳиссадорлик жамиятларига ва уларнинг филиалларига ФҲ режимини киритиш билан боғлиқ ишларни бажариш асосида товарларни, сервисларни ва хизмат кўрсатишларни бир манбадан методи билан сотиб олишга рухсат берилади.
Президент фармони талабдагидай бажарилиши учун жавобгарлик энергетика вазири Таалайбей Ибраев зиммасига юкланади.
Электр энергияси тақчиллиги
Аввалроқ, Ибраев электр энергияси танқис бўлаётгани учун 2023 йилнинг 1 августидан бошлаб 2026 йилнинг 31 декабригача фавқулодда ҳолат режимини киритишни таклиф қилган, унинг айтишича, тақчиллик йилдан—йилга ортади.
Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг ноябрида ўлка энергетикасидаги тақчиллик кучайиб кетганини айтган. Аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи йилдан-йилга ошмоқда, давлат ҳозирча кўпроқ энергия ишлаб чиқаролмайди.
Шу сабаб ўлкада электр энергияси танқис бўлиб, давлат буни бартараф қилиш учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш ва жойларда ёруғлик вақти-вақти билан ўчиришлар орқали вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ бу йил танқислик сабаб вазият кечкинлашиб кетиши мумкин, сабаби ўлканинг электр энергиясини берган бошқа манба — Токтогул сув омбори — сувга тўлмаяпти.
2023 йилнинг июль ойи бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши паст бўлаётгани учун муассасаларга «электр энергияга бўлган лимитни қатъий назоратга олишни» топширган. Таҳминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни тузиши кетилмоқда, бу режадан 2 млрд метр кубга оз.