Менинг укам эди деб қамамай қўйсам, бошқа укаларим ҳам коррупцияга аралаша бошлашади — Садир Жапаров

143

Президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервюсида коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган 32 ёшли укаси Улан Жапаров бўйича фикр билдирди.

Давлат раҳбари «ҳозир замон бошқа, ҳаммага бир хил муносабат бўлади» деб таъкидлади.

«Коррупцияга аралашдингми майли ким бўлсанг ҳам қамаласан. Давлатга қанча зарар келтирсанг икки баробар қилиб тўлайсан, кейин чиқасан. Тўламасанг, ётаверасан. “Менинг укам эди” деб қамамай қўйсам, бошқа укаларим ҳам арала бошлашади-да. Қирғизларда яхши гап бор: “Биттага жазо, мингтага сабоқ”, — дейди»,— Жапаров.

Президентнинг укаси Улан Жапаров қўлга олингани 6 июлда маълум бўлган. У божхонадаги коррупция иши бўйича қўлга олинган. Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбоев ҳам президентнинг укасини қўлга олинишини «мамлакатдаги суд адолатининг кўрсаткичи» деб изоҳ берган.