Қозоғистон: Қирғизистон фуқаросига қўл кўтарган собиқ чемпион Бейбут Шуменовга қидирув эълон қилинди

Қозоғистонда Қирғизистон фуқаросини калтаклашда гумонланган бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бейбут Шуменов қидирувга берилди. Бу ҳақда 24 июлда Қозоғистоннинг миллий статистика ва махсус ҳисоб органларининг порталида маълум қилинди.

Маълумотда Қозоғистоннинг ИИВ 39 ёшли Шуменов икки кундан бери қидирилаётгани ҳақида айтилган.

Бунгача ижтимоий тармоқларда спортчи Шуменовнинг Қозоғистондаги MEGA Silk Way савдо марказидаги болалар майдончасида ўғли билан ўтирган кишига қўл кўтаргани ҳақида видео тарқаган. Кейин воқеа 18 июнда бўлгани аниқланган.

Ижтимоий тармоққа тарқаган видеода боксчи болали кишининг олдига бориб, бир нарсаларни айтиб, кейин бўйнидан тортганини кўриш мумкин. Кейин иккиси муштлашиб кетган. Уруш чиқишига майдончадаги келишмовчилик сабаб бўлгани айтилган.

Аввалига воқеа жойга келган полиция ходимлари иш қўзғаган эмас. Кейин жабрланувчи адвокат ёллаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. ИИВ «Безорилик» моддаси билан иш қўзғаб, воқеага бефарқлик билан қараган ҳудудий полиция ходимларига қарши текширув бошланган.

Кейин Шуменов воқеа ҳақида фикр билдириб, унга видеодаги киши «бичоқ ушлаганида, қуролсизлантиришга ҳаракат қилганини» билдирга. У мазкур воқеадан фожеа яратишаётгани ҳақида айтиб, кимнидир манфаати бор деб ҳисоблайди.

Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонга яшаб, ишлагани боришади. Меҳнат, ижтимоий муҳофаза ва миграция вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, Қозоғистонда 30 мингга яқин қирғизистонлик бор.