«Унчалик демократик қадам эмас» — Лавров Қирғизистоннинг давлат тили ҳақидаги қонуни тўғрисида

107

Россиянинг Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистонда давлат тили ҳақидаги кучга кирган янги қонунга муносабат билдирди. Унинг фикрича, бу қонун «унчалик демократик» эмас.

Лавров «МДҲда қийин жараёнлар бормоқда», «Марказий Осиёда қонунларни фаол ўзгартиришмоқда» деб ҳисоблайди.

«Қирғизистонда бир неча ой олдин қонун қабул қилинган. Бу ғоя янги яралганда биз қирғиз дўстларимизга бу унчали демократик эмаслиги ҳақида огоҳлантирганмиз. Мен барча давлат хизматчилари қирғизча билиб, шу тил билан ишлаш мажбурияти ҳақида айтяпман. Давлт хизматчиларининг бу гуруҳига ўқитувчилар ҳам, давлат тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар ҳам кириб қолди. Биз ишни давом эттирамиз. Бир неча марта огоҳлантирдик, аммо бошқа йўналишга кириб қолди. Қирғизистон Конституциясида рус тили миллий мулоқот тили бўлиб қолишига қарамай», — деди Россия ТИВнинг бошчиси.

Шунингдек, «рус тили умумий таъқибга учраётганини» таъкидлади.

«Рус тили Украинадагидай, Болтиқбўйи давлатларидай таъқибга учрамоқда. Турли миллатнинг, маданиятнинг, дин вакилларининг миллий ривожланишига шароит яратиб, умумий бирлаштирувчи фактор сифатида баҳоланган рус тилини биргаликда ривожлантириш — давр талаби», — деди Лавров.

Россия томон Қирғизистонда давлат тили ҳақида қонунлар қабул қилиниши бўйича олдин ҳам фикр билдирган. Июннинг бошида бу қонун Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинганда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова бу қонун «ҳозирги ҳолатида республикадаги қирғиз тилини билмаган фуқаролар учун айрим қийинчиликларни яратиши мумкин» деб билдирган. У Москва Қирғизистонда адолатли тил сиёсати олиб борилишига ишонгиси келади деб айтган.

Давлат тили ҳақидаги қонун

17 июлда Президент Садир Жапаров «Давлат тили ҳақидаги» конституциявий қонунни имзолаган. Қонун вазирликларни, муассасаларни, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларни қирғиз тилини ишчи тил сифатида фойдаланиш мажбуриятини қўйган.

Шунингдек, давлат тили географик номларда, таълим ва фан тармоғида, халқаро шартномалар тузишда мажбурий равишда фойдаланиши керак.

Асосий ўзгаришлардан яна бири — давлат хизматчилари, депутатлар, педагоглар, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа категориядаги фуқаролар қирғиз тилини билиши шарт.

Бундан ташқари, янги қонун бўйича телерадиокомпаниялар, жумладан телекомпаниялар дастури ва кўрсатувларининг 60%дан кам бўлмаган қисмини давлат тилида олиб борилиши керак.

Шунингдек, ҳозирда рус тилининг расмий мақоми сақлаб қолинган.