Собиқ Табиий ресурслар вазири Динара Кутманова Ташиевге жавоб берди

152

Собиқ Табиий ресурслар вазири Динара Кутманова, МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг 20 июлда Вазирлар Маҳкамасининг ярим йиллик сарҳисоби чиқарилган йиғинидаги сўзларини рад этди. Ташиев Кутмановани «Кумтор»да ишлаган вақтда қариндошлик алоқаларини тузганликда айблаган эди. Кутманова «Азаттиқ»нинг журналистларига берган интервьюсида ўзи ҳақида нотўғри ва бир томонлама маълумот берилаётганини айтган.

Кутманова кон фондидан молияланган 110 лойиҳани самарасиз бўлганини ҳам инкор қилди. У ўз сабабларини айтиш учун Ташиевга мурожаат қилиб, қабул қилишини сўради.

«Бунгача вазирликни режали равишда текширишган. Қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, ноқонуний ҳеч нарса қилмаганмиз деб ўтирганман. Аммо бу ерда ҳаммаси бошқача бўлиб кетди. Бу ерда 110 лойиҳанинг бирортаси ҳам самарасиз деганига қўшилмайман. Бу лойиҳаларнинг бари икки-уч йиллик лойиҳалар, энди бошланди. Бу ерда мэрияларга, қишлоқ ҳукуматларига техника олинган. Лаборатория очганмиз. Катта-катта дарахтларни экканмиз, буларнинг ҳаммаси телевизордан кўрсатилган. Қизини, қариндош-уруғларини аралаштирган деган сўзлари ҳам ёлғон. Менинг қизим йўқ, икки ўғлим бор», — деди Кутманова журанлистларга.

Ташиевнинг огоҳлантириши

20 июлда Вазирлар Маҳкамаси 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигини сарҳисоб қилувчи йиғин ўтказган. Йиғинда Ташиев сўзлаб, коррупцияга аралашганлар «жазосиз қолмаслигини, бугун ёки эртага жазоланишини» огоҳлантирган. У собиқ Табиий ресурслар вазири Динара Кутмановани мисол келтириб, унинг «Кумтор»даги ишини танқид қилган.

Ташиевнинг айтишича, бир йилда «Кумтор»га бир қанча лойиҳалар учун 4 млн доллар берилган, аммо бирорта лойиҳанинг натижаси бўлмаган. Ташиев Кутманова ўз болаларини, синглисини ва дўстларини ишга жалб қилганини айтган. МХДҚнинг бошчиси бунга алоқаси борлар жазоланишини қўшимча қилган.

Динара Кутманова вазир бўлиб 2021 йилнинг 13 октябрида тайинланган. Бунгача Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги бўйича давлат агентликнинг директори бўлган. Кейин муассаса тарқатилиб, вазирлик бўлиб қайта тузилган.

2022 йили вазирлик ижроий ҳукуматнинг ишини мониторинг қилишда «паст» баҳо олган. 2023 йилнинг мартида Динара Кутманова муассасанинг раҳбари вазифасидан бўшатилган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.