Бир кадр билан: Садир Жапаров Маккада кичик ҳажга борди

119

Президент Садир Жапаров Макка шаҳрида Умрага (кичик ҳаж) борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

«Умра вақтида Садир Жапаровга ўзгача ҳурмат кўрсатилиб, муқаддас Каъбанинг ичига кириб намоз ўқиди. Давлат раҳбари яратгандан давлатга ривож, Қирғизистон халқига бахт-давлат, баракали ҳаёт тилаб дуо қилди», — дейилади билдирувда.

Садир Жапаров кичик ҳажга борди. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Умра – кичик ҳаж, Маккага ва муқаддас масжидга бориш билан боғлиқ, ҳаж учун белгиланган ойдан бошқа йилнинг исталган  вақтида борилувчи зиёрат.