Ўшда текширувдан сўнг 19 хусусий тиббиёт маркази ёпилди

124
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш шаҳрида хусусий тиббий марказлар текширилиб, 19таси ёпилди, 8тасининг иши ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Ўш шаҳар мэрининг ўринбосари Нурбек Кадиров соғлиқни сақлаш тармоғини бошқариш бўйича координация кенгашининг протокол топшириғини бажариш мақсадида Ўш шаҳар ИИБнинг ва давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг вакиллари иштирокида йиғин ўтказган.

Учрашув давомида хусусий косметология салонлари, тиш даволаш кабинетлари, тиббий марказлар, ҳижома бўлимлари ва бошқа объектлар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш муҳитидаги қонунбузарликларни тез орада бартараф қилиш масалалари қаралган.

Бу чоралар ОИВ, гепатит каби қон орқали юқувчи инфекцияларни олдини олишга йўналтирилгани таъкидланди. Учрашув давомида тегишли органларга бу ишларни кучайтириш топшириғи берилган.

Муаллиф: Гаухар Шергази қизи