Жалолобод шаҳридаги Тумонбай Байзаков истироҳат боғида 72 млн сомга болалар ўйновчи муниципал замонавий комплексининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда 13 июлда шаҳар мэриясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, лойиҳанинг қурилиш смета нархи 75 млн сомни тузиб, тендерни «АСТАС строй» МЧЖ ютиб олган. Компания Ўш шаҳрида турар-жой ва бошқа биноларни қуриш билан шуғулланади.
Мэриядан мажмуанинг қурилиши 2023 йилнинг октябрь ойида битириш режалаштирилаётганини айтишди.
Қурилиш давлат ғазнасидан Жалолобод шаҳрини ривожлантиришга ажратилган 2 млрд сом пул ҳисобидан молиянади.
3 июлда, Жалолобод шаҳрида 64 млн 500 минг сомга IT марказининг қурилиши бошланган. Уч қаватдан иборат бинонинг қурилиши шу йилнинг ноябрь ойида битирилади. Марказ Қирғизистондаги биринчи давлат инновацион технологиялар маркази бўлади.