Энергетика вазирлиги электр энергиясига бўлган барча харажатларни тарифга қўшишни таклиф қилди

137

Энергетика вазирлиги электр энергиясига бўлган тарифларни аниқлашнинг янги усулини таклиф қилди. Муассаса электр ёруғлиги тарифларини ҳисоблашда электр энергиясига кетган барча харажатларни ҳисобга қўшишни истайди. Тегишли қарор лойиҳасини вазирлик 11 июлда жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

Ҳужжатнинг маълумотномасида бугунги кунда энергетика компанияларининг амалдаги харажатлари ускуналарни ва электр тармоқларига хизмат кўрсатишга ва эксплуатация қилиш учун зарур бўлган чиқимлардан анча паст экани айтилади.

Вазирликдан ҳозирда энергетика тармоғида юзага келган вазият энергокомпанияларнинг асосий ускуналарининг асосий қисмини алмаштиришга ва реконструкция қилишга маблағларни тез орада киритиш зарурлигини кўрсатиб турганини таъкидлашди.

«Ўз навбатида электр энергиясига тарифлар моддий инвестицияларнинг манбаси бўлиб ҳисобланади. Моддий солиқларнинг манбаси электр энергиясига тарифлар бўлиб саналади. Бугунги кунгача Қирғизистонда тан нархни аниқлашни ва тарифларни тузишнинг тармоқли методикаси ишлаб чиқилган эмас, бу энергетика секторининг спецификасини, шунингдек асосий фондларнинг эскириши ва энергетика компанияларининг қарз мажбуриятларига боғлиқ тузилган хавфли даражага яқинлашган оғир ҳолатни эсга солади», — дейилади ҳужжатда.

Энергетика вазирлиги билдиришича, бу ҳисоблаш электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчига ўтказиб беришга кетган барча харажатларни тўлиқ ҳисобга олади. Қарор лойиҳаси энергетика компаниялар ва сўнгги истеъмолчи учун электр энергиясига тарифларни ҳисоблашга умумий муносабатда бўлишни таъминлайди.

Шунингдек, муассаса электр энергиясининг тарифига сўнгги вақтда кирмаган амортизацияни ва даромадни қўшишни таклиф қилмоқда.

Аммо лойиҳанинг маълумотномасида электр энергияси учун тарифлар ошадими ёки йўқми аниқ айтилмаган.

Бунгача ҳукумат ўлкадаги энергетика тармоғидаги ҳолатни яхшилаш учун тарифларни ошириш зарурлигини бир неча марта айтган.

Қирғизистонда 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр энергиясининг нархи 23 тийинга қимматлаб, 1 сом бўлган. Аҳолининг қуйи қатламлари учун тариф аввалги даражада сақланиб, 1 кВт/соат учун 50 тийин бўйича қолган. Ҳукуматнинг фикрича, бу қимматлатишлар энергокомпанияларнинг бюджетига қўшимча 2,4 млрд сом олиб келиши керак.