МХДҚ Қирғизистон фуқаролигини олишга улгурган қозоғистонлик УЖГ аъзосини қўлга олди

158

МХДҚ ходимлари давлатлараро қидирувда юрган «О.И.О.» исмли Қозоғистондаги уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда 11 июлда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Тергов версияси бўйича, 2019 йили Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари нефт скважинасидан нефт ўғирлашган. Бу факт бўйича Қозоғистоннинг Иқтисодий текширувлар департаментининг Мангустау вилояти бўйича бошқармаси жиноят иши қўзғаб, О.И.О. исмли одамни давлатлараро қидирувга берган.

МХДҚдан қўлга олинган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси 1988 йил туғилган Актау шаҳрининг турғуни деб билдиришди. У рейдерлик босиб олиш ва 760 минг доллар маблағни тортиб олишда гумонланмоқда. Муассасадан гумондор Қозоғистоннинг тергов органларидан яшириниб юргани, кейин Қирғизистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини қўшимча қилишди.

Қўлга олинган фуқаро МДХҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Бундан ташгқари, гумондор қирғиз фуқаролигини қонуний олганми йўқми текширилиб, хуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари орасида уни ҳимоя қилганлар қидирилмоқда.

Бунгача қозоғистонлик УЖГ аъзоси қирғиз фуқаролигини олгани ҳақида «Кабарлар» агентлигининг журналистлари ёзган. Журналистларнинг маълумоти бўйича, 2020 йили сентябрда МХДҚ ходимлари уни қўлга олиб, кўп ўтмай озодликка чиқариб юборишган.

Шунингдек, журналистлар гумондор қатори қўлга олинган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Қирғизистонда юрганда ИИВнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бош бошқармасининг ходимлари билан алоқа ўрнатган деб ёзишган эди.

Муаллиф: Медина Шамшидинова