«Россияни ҳурмат қилмайсизларми?!». Милиция маршруткада шовқин кўтарган кишининг фуқаролигини аниқлашдан бош тортди

120

Бишкек шаҳридаги жамоат транспортларининг бирида тартибсизлик чиқариб, йўловчи аёлни ҳақорат қилган киши милицияга етказилди. Бу ҳақда 11 июлда «Клооп»га Бишкек шаҳар ИИБдан билдиришди, аммо унинг қайси давлатнинг фуқароси эканини аниқлашдан бош тортишди.

Милиция тарқатган пресс-релизда 46 ёшли киши қўлга олиниб, кечирим сўрагани айтилди. Шунингдек, воқеа бўлган вақтда «маст ҳолда бўлганини» айтган.

Бунгача ижтимоий тармоқларда жамоат транспортининг ичидаги йўловчиларнинг жанжали ҳақидаги видео тарқаган.

Унда Қирғизистонга вақтинча келганини айтиб, рус тилида гапирган одам банк картаси блокланиб қолганидан норози бўлиб, жамоат транспортида жаврай бошлаган. Бошқа йўловчилар тинчланишини сўрашганда, муаммо чиқариб сўкинган.

«Сизлар нима, “блядь”, Россияни ҳурмат қилмайсизларми?! Сизлар кимсизлар?! Сизлар тиз чўкиб турасизлар! А биз, “сука”, ҳеч қачон тиз чўкмаймиз!» — деб бақирган у.

Йўловчилар ва ҳайдовчилар уни тушиб кетишини талаб қилишганда у кетган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муаммо чиқарган одам Россиядан келганини ёзишди. Бишкек милицияси эса «Клооп»га унинг қаернинг фуқароси эканини аниқлашдан бош тортди.

Ҳозирда тегишли экспертиза тайинланиб, тергов давом этмоқда.