Сохта диплом можароси: Мандатидан ажраган икки депутат МСКни судга берди

138

Жогорку Кенеш мандатидан маҳрум этилган Фархат Исмаилов ва Фарходбек Алимжанов Марказий сайлов комиссияси қарори юзасидан судга мурожаат қилди. Маълумотни «Клооп»га 11 июлда Бишкек шаҳар суди тасдиқлади.

Исмаиловнинг аризаси бўйича суд мажлиси 17 июль соат 16:00 га, Алимжановнинг аризаси бўйича суд мажлиси эса 18 июль соат 14:30 га белгиланди.

Икки депутатнинг мандатини ажрагани ҳақда 6 июлда маълум бўлган. Бундай қарорга уларнинг дипломларини ҳақиқий эмас деб топилгани асос бўлган.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Узарбек Жилкибаев «депутатликка номзод олий маълумотга эга бўлиши керак» деган талаб фақат 2021 йилда киритилганини билдирган. Унинг айтишича, илгари номзодлардан диплом талаб қилинмас эди.

Президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан ўтган йилнинг март ойидан бошлаб МХДҚ барча мансабдор шахсларнинг дипломлари ва қўш фуқаролигининг ҳақиқийлигини текширишни бошлаган.

Махсус хизматдан сохта диплом энг кўп берилган ўқув жой сифатида Қирғиз миллий университети гумонланишини билдиришган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи