Ўш вилоятининг Ўзган туманида аёл кишига бир неча марта ўқ отган «Мадра» лақабли уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 11 июлда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумондор 8 июлда соат 19:00 атрофида Ўзган шаҳрида аёл киши билан келишолмай қолиб, унга бир неча марта ўқ отувчи қуролдан отиб, қочиб кетган.
Жабрланувчи олган жароҳати сабаб ҳудудий касалхонага мурожаат қилган. Милиция «Бебошлик» моддаси билан жиноят иши қўзғаган.
10 июлда гумондор, олдин ҳам бир неча марта судланган, уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинди.
Уни қўлга олиш вақтида ёнидан бир дона 13 мм ўқи билан номаълум маркадаги тўппонча олинган. Яшаган жойи тинтув қилинган вақтда 1 дона кастет, 1 дона тўппонча солувчи кабура ва 2 дона пичоқ топилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда.