ТИВ бир қирғизистонлик фуқаро Германияда терроризмда гумонланиб қўлга олинди

145

Нидерландия ва Германияда террор ҳужумга тайёрланган деб гумон қилинган фуқаролар орасида бир қирғизистонлик ҳам бор. Маълумотни 10 июлда Ташқи ишлар вазирлигидан тасдиқлашди.

Вазирликдан немис полицияси етти кишини ушлаганини билдирди — улардан бештаси Тожикистоннинг, бири Туркманистоннинг яна бири Қирғизистоннинг фуқароси. Улар «Ислом давлати» террор гуруҳини қўллаганликда гумон қилинмоқда.

ТИВ ҳозирда қўлга олинганларнинг эҳтиёт чораси бўйича суднинг қарорини кутмоқда.

Қирғизистоннинг Германиядаги элчилиги немис полицияси билан алоқада эканини, бу иш бўйича маълумот олаётганини билдирди.

Нидерландияда ва Германияда террор ҳужумларга тайёрланган деб Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари қўлга олингани ҳақида 6 июлда маълум бўлган. Уларнинг орасида қирғиз фуқароси ҳам борлиги айтилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи