Жалолобод: МХДҚ умумий миқдори 430 млн сомни ташкил қилган мулкни давлатга қайтарди

103

МХДҚ Жалолобод шаҳрида ноқонуний хусусийлаштирилган ер участкалари, бино ва қурилиш объектлари билан умумий суммаси 430 млн сомлик мулк давлатга қайтарилганини билдирди. Бу ҳақда 11 июлда миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Махсус хизмат ишнинг фигурантлари 2000 йиллари турли коррупция схемалари ва махинация йўллари билан олдин давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулкни ноқонуний хусусийлаштирганини аниқлаган. Аммо МХДҚ ишнинг фигурантлари номини айтмаган.

Шунингдек, махсус хизматдан жиноятда гумон қилинаётганлар 2010 йилнинг май ва июнь ойларида Жалолобод шаҳрида миллатлараро низони ва маъмурий биноларни куч билан босиб олишни уюштиришга алоқаси борлигини қўшича қилишди.

«Ҳозирда давлатга ўтган умумий майдони 2 гектарга яқин ерларга Жалолобод шаҳар мэрияси ижтимоий объектларни (бола боғча, мактаб ва бошқалар), шунингдек, давлат ва муниципал ходимлар учун арзон турар-жой, давлат ипотека дастури асосида қуришни режалаштирмоқда», — деб билдиришди МХДҚдан.

2010 йилдаги миллатлараро низо

2010 йилнинг 10 июнидан 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий хизматчилар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Ўлканинг жанубидаги тўқнашувда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, умумий 426 киши қурбон бўлиб, мингдан ортиқ одам яраланган, моддий зарар эса 2,2 млрд долларга яқинлашган.

2020 йили «Азаттиқ» июнь воқеаси бўйича 5 642 жиноят иши қўзғалганини, уларнинг 360таси фош қилинганини ёзган. 3919 жиноят ишининг тергови вақтинча тўхтатилган ва 13 иш умуман ёпилган. 1391 иш бошқа жиноят ишлари билан терговда.