Президент Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров Бишкекда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинди. Президент матбуот котиби Эрбол Султанбоев «Клооп»га маълумотни тасдиқлади.
«У аслида президентнинг амакиваччаси. Адашмасам, коррупцияда гумон қилинмоқда, иш божхона хизмати билан боғлиқ», — деди у. .
Аввалроқ 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб, президентнинг 33 ёшли қариндоши Улан Жапаров ҳибсга олинганини ёзган. У Садир Жапаровнинг амакиваччаси, жумладан Ракимжан Жапаровнинг ўғли экани айтилган.
Биринчи май туман судидан гумонланувчи 26 июлгача ҳибсга олинганини таъкидлашган. Ишни ИИВ «Коррупция» моддаси билан суриштираётгани маълум қилинган.
Эрбол Султанбоев «Клооп»га президент қариндошининг ҳибсга олиниши — «мамлакатдаги суд адолатлигини кўрсаткичи» деб билдирди.
«Бу ким бўлмасин – қариндошлиги ва мансабидан қатъий назар – жавобгарликка тортилишини тасдиқлайди», — деди президент матбуот котиби.
Ҳозирда ИИВ президентнинг қариндоши ҳибсга олингани бўйича маълумот тарқатмаган.