Ғарбни қўллайман/қаршиман. Консерватор депутатлар кимлар билан «дўст» бўлишни истайди?

300
Алина Печёнкинанинг «Клооп» учун иллюстрацияси

«Биз мустақил давлат бўлганимизга 30 йил бўлди. Шундан бери на миллий, на давлат ёки на ёшлар ташкилотининг мафкураси йўқ. Шу бўшлиқни 30 йилдан ортиқ вақтдан бери Ғарбдан молияланган нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, сиртдан келган диний секталар, анъанавий динимизни ўзгартирган даъватчилар эгаллаб олди. […] Бизда ёшларни тарбиялашда муаммо жуда кўп. Мен ғарбдан молияланган нодавлат ташкилотлар ҳақида қонунни олиб чиқсам, мени қоралаб ёзишяпти» — деб билдирди Жогорку Кенеш депутати Надира Нарматова.

У — Қирғизистондаги нодавлат ташкилотлар билан нотижорий ташкилотларга қарши чиққан ва «ғарбнинг пулига сотилганларни» танқид қилган депутат. У 2022 йилнинг ноябридан бери нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга «чет эллик агентлар» деган тузатишларни илгари сурмоқда.

Бироқ Нарматова, парламентнинг кўплаган бошқа депутатлари қаби ғарб давлатлари билан «дўст» бўлиб уларнинг тажрибасини олишга қарши эмас. Бу ҳақда дўстлик депутатлар гуруҳининг расмий рўйхатлари ҳам англатиб туради — бошқа давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаган махсус бирлашмалар. Бундай гуруҳга аъзолик хориж сафарларига делегацияларни тузишда ҳам ҳисобга олинади.

«Клооп»нинг журналистлари бу гуруҳларни таҳлил қилиб, «ғарбга қарши онабоши депутатларнинг» кимиси бу гуруҳга киришини, буни тижорий ташкилотларга нисбатан босим билан қандай алоқаси борлигини ва умумий олганда еттинчи чақирилишнинг депутатлари кимлар билан халқаро муносабатда бўлишни хоҳлашини ўрганиб кўрди.

«Ғарбий» нотижорий ташкилотларга — йўқ, АҚШ билан дўстлик — бўлсин

Депутат Жусупбек Коргонбай ўғли Қирғизистон нотижорий ташкилотлар орқали «асрлар давомида ота-боболардан қолган қадриятларимиз билан урф-одатларимизни бузишга ҳаракат қилган» «ғарбнинг» таъсирига учрамоқда деб ҳисоблаб, «чет эллик агентларни» ёпишга чақирмоқда.

Унинг касбдоши Алишер Козуев ҳам ғарб давлатларининг таъсирига қарши. Унинг фикрича, улар натижасида қирғизнинг «урф-одатлари унутилиб» қолиши мумкин.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга тузатишларнинг асосий ташаббусчиси Надира Нарматова ташкилотларга «чет эллик агент» мақомини беришнинг зарурлигини «чет давлатдан молияланган нотижорий ташкилотлар бизга тинчлик бермай, ўзлари ҳукуматга келишни кўзлаб» ва нотижорий ташкилотлар давлатнинг сиёсий ҳаётига аралашаётгани билан тушунтирди.

«Ғарбпараст» нотижорий ташкилотларни ёпишни депутат Шайлообек Атазов ҳам қўллайди. Унинг фикрича, уларнинг орасида ёшларга ва давлатнинг барқарорлигига салбий таъсир қилган ташкилотлар бор. «Буларга нуқта қўйиш керак. Ҳозир булар ғарб сиёсатини тарғиб қилиб, ёшларимизнинг интернет орқали руҳиятини ўзгартирадиган бўлди. Шу сабаб чет ўлкалик агентларга баҳо берадиган қонун лойиҳасини олиб чиқиб, қабул қилишимиз керак», — деб ҳисоблайди Атазов.

Юқорида номи тилга олинган депутатларнинг бари Қирғизистонда нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга давлатнинг нотижорий ташкилотларнинг ишига аралашишини ва нотижорий ташкилотларга нисбатан амалда бажара олмайдиган талабларни қўйган Россиянинг «чет эллик агент» қонунининг бир турига киритган ўзгартиришларни* таклиф қилганларнинг рўйхатига киради.

* Бошида тузатишларни таклиф қилганлар орасида 33 депутат бор эди. Аммо рўйхат тез-тез алмашмоқда. Материал берилишидан олдин Жогорку Кенешнинг сайтида эълон қилинган ташаббусчиларнинг рўйхатига 6 депутат янги кирса, 13 депутат чиқиб кетган.

Қанчалар ҳайрон қоларли бўлмасин, Коргонбай ўғли ҳам, Козуев ҳам, Атазов ҳам, керак бўлса Нарматованинг ўзи ҳам ўша «ғарб» билан «дўст» бўлишга қаршимас. Улар чет давлатларининг парламентлари билан алоқа ўрнатишга, улар билан савдо, маданий ва жамиятда ўзаро муносабатларни тузишга ёрдам берувчи дўстлик депутатлар гуруҳига киради.

Масалан, Надира Нарматова Франция, Испания, Португалия ва Италия, Швейцария ва Ватикан билан дўстлик гуруҳларига киради. Шайлообек Атазов — АҚШ, Канада ва Скандинавия давлатлари билан дўстлик гуруҳига аъзо.

Ғарбга ва чет эллик молиялашга қаршиларнинг бошқалари АҚШ билан дўст бўлишга қарши эмас.

Шунингдек, қирғиз депутатларининг танлови катта — Жогорку Кенешда 33 дўстлик гуруҳи бор. Унга депутатлар, Жогорку Кенеш регламентига ва махсус қонунга мувофиқ, ўз ихтиёри билан ариза ёзиб аъзо бўла олишади. Депутатларнинг ҳар бири бир вақтда беш гуруҳга кира олади, бундан ортиқ киролмайди.

Депутат Элвира Сурабалдиева «Клооп»га халқ вакиллари истаган дўстлик гуруҳига кириб ёки чиқиб кета олишини айтиб берди (буни парламентнинг матбуот хизмати ҳам тасдиқлади). «Улар бунинг ҳаммасини ўз манфаатлари йўлида қилишади», — деди у.

Аммо Надира Нарматова «Клооп»нинг журналисти билан телефонда суҳбатлашганда бирорта ҳам дўстлик гуруҳининг аъзоси эмаслигини ва шахсан ўзи уларга киришга ариза ёзмаганини билдирди.

Жогорку Кенешнинг сайтидан скриншотлар, унда Надира Нарматованинг номи кўрсатилган

Америка Қўшма Штатлари ва Канада билан дўстлик гуруҳлари ҳозирда қирғиз депутатлари орасида энг машҳур. Иккинчи ўринда — Россия билан дўстлик гуруҳи, учинчи ўринда — Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Иордания, Сурия, Қатар ва Қувайт каби яқин шарқ давлатлари туради.

Шунингдек, бирорта ҳам депутат Жанубий Америка давлатлари, Покистон ва Афғонистон билан «дўстлашишни» истамайди — бу давлатлар билан дўстлик гуруҳида ҳеч ким йўқ.

Қизиғи, парламентнинг аввалги чақирилишида вазият бошқача бўлган — ОАВдаги маълумот бўйича, энг кўп Россия билан тузилган дўстлик гуруҳи бўлган. Унга деярлик ҳар бир иккинчи депутат кирган. Иккинчи ўринда сон жиҳатидан олганда АҚШ ва Канада билан тузилган дўстлик гуруҳлари турган. Учинчида эса — Хитой.

Ташаббусчилар ўзларининг тузатишларидан гумон қилишдими?

19 майда «чет эллик агент» ҳақидаги янги қонун лойиҳаси рўйхатдан ўтгандан бери ташаббусчиларнинг рўйхати тинмай ўзгармоқда. Материал берилгунча рўйхатдан 13 депутат чиқиб кетди.

Улардан бири — МХДҚ раисининг укаси Шайирбек Ташиев. Депутатнинг вакили «Клооп»га Ташиев қонун лойиҳасини ўқимай туриб қўл қўйганини айтиб берди. Ўқиб, танишиб чиққандан кейин маъқул деган имзосини қайтариб олишга қарор қилган.

Депутат Лейла Лурова фамилияси Жогорку Кенеш аппаратининг янглишиб қонун лойиҳасининг ташаббусчилари орасига кириб қолганини билдирди. «Агар кириб кейин чиқиб кетсам, бу ҳақда расмий билдирардим. Бу бўйича менинг ҳам ўз фикрим бор, аммо мен ташаббусчи бўлмаганман», — деди Лурова «Клооп»га берган интервьюсида.

Лурованинг айтишича, у АҚШ ва Канада, Швейцария, Италия ва Ватикан билан тузилган дўстлик гуруҳларига киради. Ўтган йили қирғиз делегациясининг таркибида Европарламентга бориб келган. «Мен Европарламентга — Жогорку Кенешдан борган делегациянинг етакчисиман.  [Бу қонунни имзолашга] логика қайда?» — деб билдирди. Бироқ кейин қонунга тузатишлар киритишга ҳужжат билан тўлиқ танишмай туриб қўл қўйганини тан олди.

Шайлообек Атазов эса 21 июнда тузатишлар бўйича имзосини қайтариб олгани билан ҳамон ташаббусчилар рўйхатида туради.

«Миллий хавфсизликка, давлатнинг мустақиллигига ҳам зарба беролмайдиган бўлишимиз керак, шунингдек биз Қирғизистонга турли тармоқдан келаётган ёрдамларни тўсиб қолишга сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Ўша спорт, соғлиқни сақлаш, масжид-мадрасалар учун келган катта-катта грантларга тўсиқ бўлиб қолмаслик керак», — деб тушунтирди қарорини Шайлообек Атазов.

Уларнинг касбдоши Дастан Бекешев депутатлар ғарб давлатларини «суваб», бироқ улар билан дўстлашишни кўзлаган «икки юзлилар» деб ҳисоблайди.

«Бизда бундайлар кўп — ўзлари маънавий-этика нормаларига амал қилмай, одоб-ахлоқ ўргатишни яхши кўришади. Ғарбни ёмон кўришгани билан айфондан фойдаланишади. Айримлари диний йўналиш бўлиши керак деб, казино учун, этил спиртини ишлаб чиқаришда давлат монополияси бўлсин деб овоз беришяпти. Бўлмаса динда [алкоголни] ишлаб чиқариш тақиқланган. Улар ўз виждони билан қандай келишаётганини билмайман», — дейди Бекешев.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга тузатишларни киритиш Қирғизистон учун нимага хавфли? Бунга Россияни қандай алоқаси бор?

Надира Нарматова нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга «чет давлат вакилининг функциясини бажарган нотижорий ташкилотлар» тушунчасини белгилаган тузатишларнинг биринчи версиясини 2022 йилнинг ноябрида жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. Ярим йилдан кейин унга яна 32 депутат қўшилган.

Қонуннинг муаллифлари нотижорий ташкилотлар «сиёсий ишларга аралашади» деб ҳисоблашади. Шу сабаб «чет эллик агент» тушунчасини киритган тузатишларнинг икки версиясида ҳам нотижорий ташкилотларга кўплаган қўшимча талаблар қўйишмоқда.

Шунингдек, юристлар «сиёсий фаолият» деган маълумотнома «жуда ноаниқ», уни амалда истаганча қўлланса бўлади деб ҳисоблашади.

Россияда шунга ўхшаш «чет эллик агент ҳақидаги» қонун 2012 йилдан бери ишлайди. Бу ташаббус вақтида Россиянинг Адлия вазирлигига чет ўлкадан маблағ олиб «сиёсий фаолият» билан шуғулланган нотижорий ташкилотларга «чет эллик агент» мақомини беришга имкон берган. 2022 йили қонун мураккаблашиб, энди чет ўлкадан ёрдам олган ёки «бошқача шаклда хориж таъсирида бўлган» барча одамлар «хорижлик агент» бўла бошлади.

2022 йили Factcheck.kg нашри Нарматованинг нотижорий ташкилотлар қонунига киритаётган тузатишларнинг 90% — Россия ҳужжатининг нусхаси эканини аниқлаган.

«17 тузатишнинг олтитаси вергулигача кўчирилган, аниқроғи 100% плагиат […] Қолганларида плагиатликнинг кўрсаткичлари 72-100% ташкил қилади», — дейилади нашрнинг текширувида.

Россияда қонуннинг муаллифлари «ахборот мақсадида» қабул қилинганини айтгани билан амалда бу қонун репрессив экани — биринчи навбатда ОАВга нисбатан репрессивли экани кўриниб турибди.

Россиянинг ОВД-Инфо ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳасининг ва ОАВнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш марказининг маълумоти бўйича, 2023 йилнинг июнида бу давлатда 630дан ортиқ ташкилот ва жисмоний шахслар «чет эллик агент» деб танилган, бу 2021 йили бундай мақом олганларнинг учдан иккисини ташкил қилади.

«Чет эллик агентларнинг» рўйхатида ОАВ билан журналистлар кўп: 63 ташкилот билан 142 журналист бор. Кейин сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва таълим тармоғидаги ташаббусчилар туради. Шунингдек, уларнинг қаторига муҳожирларга ёрдам бериб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганлар, артистлар ва керак бўлса хайрия қилган нодавлат ташкилотлар ҳам кирган.

Бу қонун қўлланилган ўйга келмаган мисолларнинг бири — Саратовдаги қанд касаллигидан жабрланганларга ёрдам берувчи жамоат ташкилотига қарши иш. Ташкилот диабет билан оғриганларга маълумот бериб, турли тадбирларни ўтказиб, инсулин ва бошқа керакли дори-дармон олишга ёрдам берган. Аммо 2018 йили «чет эллик агент» мақоми билан боғлиқ суд текширувлари натижасида ёпилган.

Ташкилотни «чет эллик агент» деб топган экспертларнинг бири хулосага уларнинг ишида «ҳукумат органларини дискредитациялаш шамоли бўлганини» ва чет эллик ҳамкорларига «ҳудуднинг танилиш нуқталари» ҳақида маълумот бераётгани айтилган.

Натижада қонун қабул қилингандан бери Россияда «чет эллик агент» мақомини олган ҳар бир бешинчи нотижорий ташкилот ёпилган.

Энди Россия депутатлари ўзлариникига ўхшаган қонунни Қирғизистонда қабул қилинишини уялмай қўллашади. Масалан, Давлат думанинг раиси Вячеслав Володин Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиевга «самарали қонунлардан» фойдаланиш тажрибасини ўрганишни таклиф қилган.

«Ҳозирда дунёнинг турли давлатларида ғарбдан молияланган чет эллик нотижорий ташкилотлар “суверенитетни, давлатчиликни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда”. Россиянинг бу йўналишдаги тажрибаси Қирғизистон учун фойдали бўлиши мумкин», — дейилади давлат думасининг сайтида.

Агар ҳукумат нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга киритилган тузатишларни қабул қилса, давлат органларининг ваколатлари жуда кенгаяди. Улар ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб, банк депозитларидан фойдаланишни тақиқлаб, уларнинг режали учрашувларига ёки ички ҳаракатларига вакилларини юбора олишади. Бунинг бари солиқ ёки прокуратура органлари томонидан ҳисобсиз текширувлар билан давом этади.

Бундан ташқари, нотижорий ташкилотларни раҳбариятнинг шахсий таркиби бўйича ҳисоб беришга, пул сарфлашнинг мақсади ҳақидаги ва мулкдан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни кўрсатишга, қиммат аудитор хулосасини беришга мажбур қилади. Шунингдек, давлат органлари кимгадир пул ўтказишни ҳам чеклай олади.

Шу билан бирга, Қирғизистондаги нотижорий ташкилотлар солиқ хизматига, ижтимоий жамғармага ва бошқа муассасаларга — жумладан молия манбаси ва харажатлари ҳақида маълумот бериб келишади.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга таклиф қилинган тузатишлар қирғиз парламентининг депутатлари президент Садир Жапаровнинг кўп векторли ташқи сиёсатини қўллашини дўстлик гуруҳларининг таҳлилини кўрсатиши билан, кўпроқ Россия тажрибасига таянишини англатади.

Материални тайёрлаганлар: Алексей Журавлёв, Айгерим Рискулбекова, Алтинай Ногойбаева

Дата-муҳаррир ва ментор: Савия Хасанова

Матн муҳаррири: Савия Хасанова, Дмитрий Мотинов