Кампиробод ишининг фигурантлари судья Марат Сидиковни уларнинг иши бўйича суд мажлисини ёпиқ ўтказиш қарорига қарши эканини билдиришди. Улар Сидиков бу қарорни «ҳукуматнинг кўрсатмаси» билан қабул қилинган деб ҳисоблашади. Бу билдирувни Фейсбукдаги саҳифасига айбланувчиларнинг бири Равшан Жээбеков жойлади.
«Сабаби Кампиробод ишида ҳеч қандай яширин сир йўқ. Жиноий ишда бизни “Casa Italia” кафесида айтган сўзларимиз, ижтимоий медиалардан МХДҚ йиғган аудио, видео материаллари ва постлар бор, шунингдек, бизни сўзларимизга қилинган экспертизалар қўшилган. Ички ишлар вазирлигидан икки-уч ходимнинг оператив рапортлари ҳам киритилибди. Мана шуларни амалдаги ҳукумат ва унинг тобе судлари яширин сир деб судни ёпиқ қилишди», — дейди улар.
Кампиробод ишининг фигурантлари судни ёпиқ тартибда ўтказиш қарори ҳукумат халқдан «ҳақиқатни яшираётганига» далил деб ҳисоблашади.
«Бизни айбсиз эканимизни далили», —дейилади билдирувнинг охирида.
Куни кеча Кампиробод иши бўйича тингловлар тугади, кейинги суд мажлиси 7 июль соат 10:00да ёпиқ тартибда ўтади.
Кампиробод иши
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.
Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар шу очиқ айтган сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган дейишади.
Фаол, сиёсатчиларни қўлга олинишини бир қанча депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан қўлга олинганларнинг барчасини озод қилишга чақирган.
2023 йилнинг 26 июнига кўра, барча айбланувчиларнинг орасидан 14 одам тергов изоляторида қолмоқда: Бектур Асанов, Акил Айтбаев, Темир Махмудов, Равшан Жээнбеков, Кубаничбек Кадиров, Кенешбек Дуйшобаев, Жениш Молдокматов, Марат Баязов, Азимбек Бекназаров, Али Шабдан (Чинарбек Шабдан ўғли), Эрлан Бекчоро ўғли, Айданбек Акматов, Айбек Бузурманкулов ва Илгиз Шаменов.