Пора олишда гумонланиб ҳибсга олинган собиқ таълим вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг уй қамоғидаги муддати 24 сентябргача узайтирилди. Бу ҳақда 27 июнда «Клооп»га Биринчи Май туман суди маълум қилди.
Бейшеналиев ўтган йилнинг 18 октябрида уй қамоғига олинган эди.
Ички ишлар вазирлиги ўтган йилнинг 28 сентябрида таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев «110 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтида» қўлга олинганини билдирган. Бейшеналиев хорижлик талабаларни мамлакатдаги олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш учун «катта миқдорда пора олганликда» гумон қилинмоқда.
Бейшеналиевнинг ўзи эса «айбсиз» эканини айтиб, «тез орада ҳаммаси ошкор бўлишини, конвертдаги пуллар таълим соҳасига сармоя киритиш учун берилганини» қайд этган.
Кейинроқ суд уни 28 ноябргача қамоққа олган. 3 октябрда эса Бейшеналиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.