«Ҳарбий исён». Рус ҳукумати билан «Вагнер гуруҳи» ўртасида нималар бўлмоқда?

228
Ростов-на-Дону шаҳридаги ҳарбий техника. Сурат: Эрик Романенко / ТАСС

23 июнь куни ҳарбий тузум бошчиси Евгений Пригожин қуролли кучлари Вагнер позицияларига ракетадан зарба берганини ва ёлланма аскарлар орасида кўплаган йўқотишлар борлигини айтиб, бунга рус армиясининг раҳбарларини айблади.

Пригожин аскарлари Ростов-на-Дону шаҳрини назоратга олган, агар рус ҳукумати Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Ғарбий штабнинг бошчиси Валерий Герасимовни бермаса, Ростов-на-Дону шаҳрини қамал қилиб, кейин Москвага боришини билдирган.

Россиянинг Федерал қўмитаси Пригожинга «ҳарбий тўнтарилишга чақириқ» факти билан жиноят иши қўзғади. Президент Владимир Путин мурожаат билан чиқиб, ўлкадаги вазиятни «қуролли тўнтарилиш», «чекиниш» ва «сотқинлик» деб атади.

Москва шаҳрига, Москва вилояти ва Воронеж вилоятига «контртеррор операция» режими киритилиб, бир неча вилоятларда оммавий тадбирларнинг ҳаммаси тўхтатилди.

«Клооп» рус ҳукумати билан «Вагнер» хусусий ҳарбий тузими ўртасида нима бўлаётганини батафсил баён қилади.

Нимадан бошланди?

«Вагнер» хусусий ҳарбий тузуми Украинага 2022 йилнинг бошидан бери кенг кўламли ҳужумни давом эттирган Россия ҳарбийларини таъминлаб келган.

23 июнь куни кечда Россияни Украинага ҳужумида ёлланма аскарларни таъминлаган «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг бошчиси Евгений Пригожин ҳарбий тузумнинг лагерларига ракета ҳужуми бўлганини айтди.

Пригожин ҳужум оқибатида ҳарбийлар жабрланганидан шикоят қилиб, бунга рус «ҳарбий кучларининг» раҳбарларини айблади. Шунингдек, Россиянинг Мудофаа вазирлигининг раҳбариятидан ўч олишни ваъда қилиб, фуқароларни ва аскарларни «қаторга қўшилишга» чақирди.

Россиянинг Федерал хавфсизлик қўмитаси 23 июнда Пригожинга қуролли қўзғалон бўйиа жиноят иши қўзғади. Шунингдек, қўмита ҳарбий гуруҳнинг аскарларини «жиноий буйруқларни» бажармасликка ва Пригожинни қўлга олишга чақирди.

24 июнда нима бўлди?

Россиянинг Мудофаа вазирлигининг штаб бошчиси Валерий Герасимов ва генерал Сергей Суровикин «Вагнер»нинг қалбаки аскарларини армияга қарши чиқмасликка ва ўз позицияларига қайтишга ундашди.

24 июнда Пригожин унинг аскарлари Ростов-на-Дону ҳудуди тўлиқ қамал қилинганини ва ҳарбий объектлар, аэродром босиб олингани бўйича видео мурожаат орқали билдирди, аммо расмий органлар маълумотни тасдиқламади.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Ростов-на-Дону шаҳри кўчаларида ҳарбий техникалар юргани ва М-4 «Дон» федерал трассаси ёпилгани ҳақида видео-суратлар тарқади. Шунингдек, Ростов вилоятининг бошчиси турғунларни тинчликни сақлашга ва зарар бўлмаса уйдан чиқмасликка ундади.

«Ўлган аскарларнинг сони телевизордан ўн марта кам айтилади»

Пригожин Ростовни назоратига олганини айтган видеосида штабдаги маълумотлардан кўп жойларни қўлдан чиққанини ва Украинага ҳужум қилишда вафот этган аскарларининг сони яширилаётагини билдирди.

«Кўплаган ҳудудларни қўлга киритилиб, ҳалок бўлганлар сони юқорига билдирилган ҳужжатлардан 3-4 марта кўп. Телевизорда айтилаётганлар ундан 10 марта оз. Санитар йўқотишлар айрим кунлари мингга етади. Бу ўлганлар, бедарак йўқолганлар, урушдан бош тортганлар ва фуқаролар», — деди Пригожин.

Путиннинг мурожаати, Пригожиннинг жавоби

Рус президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий тузумнинг етакчиси Пригожиннинг ҳаркатларига 24 июнда мурожаат қилиб, ўлкадаги вазиятни «қуролли тўнтарилиш», «чекиниш» ва «сотқинлик» деб атади

Бироқ «Вагнер» ва унинг бошчиси Пригожин ҳақида ҳеч нарса демай, вазиятни барқарорлаштириш учун «кескин чора кўрилишини» билдирди.

«Ҳарбий қўзғалонни уюштириб тайёрлаганлар, урушдаги сафдошларига қурол кўтарганлар Россияга хиёнат қилишди. Улар бунга жавоб беришади. Бу жиноятга жалб қилинаётганларни мен натижаси ёмон, қайғули ва такрорланмас хатони қилмасликка ва фақат ягона тўғри танлов қилишга — жиноий ҳаракатларга қатнашишни тўхтатишни — чақираман», — деб билдирди Путин.

Кейинчалик ҳарбий компаниянинг бошчиси Пригожин телеграм канали орқали президентнинг мурожаатига жавоб қилиб, унинг «ватанга хиёнат қилди» деган сўзини «катта муболаға» деб айблади.

«Биз ватан ўғлонларимиз, уришиб келганмиз, яна уришамиз. Президент ёки Федерал хавфсизлик қўмитаси талаб қилгандай ҳеч ким таслим бўлмайди. Сабаби биз давлат энди коррупция, бюрократия ва ёлғонга булғаниб яшашини истамаймиз», — деб жавоб берди Пригожин.

Ўз навбатида Путин Беларуснинг, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашиб, ўлкадаги вазият ҳақида маълумот берилгани айтилди.

Аскарлар «Вагнер»нинг қаторига кўшилаётгани айтилмоқда

Пригожин ўзи Россия бош штаби ҳаво кучларига «Вагнер»нинг колоннасига зарба беришга буйруқ берганини, аммо учувчилар бу топшириқни бажаришдан бош тортиб, уларни «қучоқ очиб» кутиб олганини айтди.

«Разгрузка Вагнера» телеграм канали 24 июнда Украинага чегарадош Бугаевка чегара бекатида рус армиясининг 180 аскари ва хавфсизлик хизматлари «Вагнер гуруҳига» тўсқинлик қилишдан бош тортиб, уларнинг қаторига қўшилганини ёзди.

Нефть базасидаги ёнғин

Бу орада Би-Би-Си ва Reuters нашрлари Воронеж вилоятидаги барча ҳарбий объектлар «Вагнер» қўлига ўтганини ёзди.

Россия куч тизимларига тегишли «К-52» вертолёти Воронеждаги нефт базасига зарба берди деб айтилган видео жойланди. Айрим версиялар бўйича вертолёт нефть базасини «Вагнер» жангарилари босиб олишига тўсқинлик қилиш учун отган.

Воронеж вилоятининг губернатори Александр Гусев ўзининг телеграм каналида нефть базасида ёнилғи қуйилган цистерна ёниб, юздан ортиқ ўт ўчирувчи ишлаётганини айтди. Гусев жабрланганлар йўқлигини билдирди.

«Вагнер гуруҳи» ва Россиянинг Украинага ҳужум қилиши

Россияда ҳозирда Украина билан уруш қилмоқда, у ерга рус армияси 2022 йилнинг 24 февралида ҳужум қилган.

БМТнинг 2023 йилнинг 5 июнидаги маълумотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилгандан бери камида 8 983 тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 15 мингдан ортиғи жабрланган. Аммо ташкилот қурбонларнинг сони анча кўп бўлиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда украин ҳукумати ҳам айтиб келади.

Бу урушдан ўнга яқин қирғизистонликларнинг жасади келган — уларнинг кўпи Россия қамоқларида жазо ўтаётиб «Вагнер» тузоғига илинганлар.

*ЧВК «Вагнер» ёки «Вагнер гуруҳи» — норасмий қуролли тузум. Россия ОАВлари уни хусусий ҳарбий компания деб аташади. The Bell нашрининг маълумотига кўра, уни Россиянинг қуролли кучларининг бош штаби яширин назорат қилади.