Энергетика вазирлиги пенсионерларга смартфонларни олиб бериш масаласини кўриб чиқади

164

Энергетика вазирининг ўринбосари Таалайбек Байгазиев 22 июнда ўтган парламент йиғинида Бишкекда пенсионерларга смартфон сотиб олиб бериш масаласини кўриб чиқишини билдирди.

Йиғинда депутат Дастан Бекешев унга Бишкекнинг бир неча кичик туманларидан шикоятлар келаётганини билдирди. Турғунлар электр энергияси учун энди қоғоз квитанция ўрнига электрон квитанция кела бошлашини айтишган. Халқ вакилининг айтишича, қариялар уларнинг телефонлари «тугмачали» эски телефон бўлгани учун электрон квитанцияларни олишолмаслигини айтиб норози бўлишган.

Йиғинда халк вакили вазирнинг ўринбосари Байгазиевдан Энергетика вазирлиги пенсионерларга смартфонларни олиб бериб, интернетини тўлаб, уларга коммунал хизмат ҳақларини онлайн тўлашни ўргатишга тайёрми деб сўради.

Вазирнинг ўринбосари бунинг учун бюджетдан маблағ ажратилмаганини айтди ва масалани ҳал қилишга ваъда берди.

«Агар шундай мурожаатлар бўлса, биз кўриб чиқамиз. Ваъда бераман. Бундай абонентлар кўп ҳам эмас», — деди амалдор.

Майнинг ярмида Қирғизистоннинг миллий электр тармоқлари ишхонаси абонентлар учун қоғоз квитанциялардан воз кечиб, барини илова орқали онлайн-тўлашга ўтказишни режалаштираётгани маълум бўлган. Бунинг учун муассаса «Мой свет» иловасини ишлаб чиқиб, синов лойиҳасини бошлаган.