Ўш шаҳрида чиқинди тарифи 10 сомга кўтарилади. Тегишли қарор лойиҳасини шаҳар кенгаши 20-июндаги йиғинда қўллади.
Бунгача кўп қаватли уйда яшаган бир одам ойига 25 сомдан тўласа, энди 35 сомдан тўлайди. 30 сомдан тўлаб келган ҳовли уйнинг яшовчиси эса 40 сомдан тўкади.
Мулк туридан қатъий назар хўжалик субъектлари 1 куб метрига 550 сомдан тўлашади. Янги тариф тахминан 1-июлдан кучга киради.
Ҳозир Ўш шаҳридан чиққан чиқинди шаҳардан беш километр узоқликдаги полигонга олиб борилади. У 1950 йилнинг ярмида қурилиб, майдони 50 гектардан ошади, 23 гектари бўш. Ҳар куни Ўшдан полигонга тахминан 160 оғир юк машинаси чиқинди чиқаради.
Бу полигондан бир чақирим узоқда Жапалак қишлоқ ҳукумати жойлашган. Маҳаллий турғунлар атроф-муҳитни ифлосланиши ва соғликларини ёмонлашишидан норози бўлиб шикоят қилишади.
Улар иссиқда ёнаётган чиқиндининг тутуни қишлоқни қоплаётганидан арз қилиб, норозилик акциясига йиғилишган.
Улар ўт бир ҳафтадан бери ўчмагани учун касаллик тарқалишидан хавотирда эканликларини айтишган. Шунинг учун чиқинди майдонини бошқа жойга кўчиришни талаб қилишган.
Муаллиф: Айгерим Истамаматова