«Шайтоннинг дўсти!» Моргенштернни Бишкекка келтирмаганлар кимлар?

131

Россиялик реп-ижрочиси Моргенштерн 23 июнда Бишкекда Alga Fest фестивалига қатнашиши керак эди. Бироқ 16 июнда, парламентнинг бир неча депутати репернинг келишига қарши бўлиб, Маданият вазирлиги артистнинг номерини бекор қилишга эришган.

“Клооп” Моргенштерннинг Бишкекка келмаслигини талаб қилиб, диний тематикадаги контент эълон қилган фаоллар билан блогерларни аниқлади. Улар рус реперини “шайтоннинг дўсти” деб атаб, обуначиларини Моргенштернни Қирғизистонга “келтирмасликка” ундашган.

Азамат Ариковнинг Instagram саҳифасига жойланган сурат.

“Шайтоннинг дўсти”

Моргенштернинг келиши ҳақида биринчилардан бўлиб Монополияни изга солиш хизмати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган фаол Акжолтой Тукунов мурожаат қилган. Тукунов ишда бўлганда дўконларнинг бирига бориб, ходимлар уни қабул қилмай кузатиб қўйгани билан эсида қолган. Хизматга келгунча ижтимоий тармоқларда турли воқеалар бўйича фикрини билдириб, бунинг орасида Қирғизистонда казинони легаллаштиришга ҳам қарши чиққан.

У Моргенштерн ҳақида 14 июндан бери уч мурожаат эълон қилиб, унда реперни гиёҳванд моддани тарғиб қилишда айблаган. Шунингдек, “шайтоннинг дўсти” деб атаб, қўшиқчининг ижоди “қирғиз халқининг урфига қарши келади” деган.

Акжолтой Тукунов. Amanat Media'нинг видеосидан скриншот.“Қирғизистон — бу ҳар биримизнинг уйимиз. Биз шайтоннинг дўсти уйимизга киришига қарши турайлик. Изоҳга [Моргенштерннинг келишига] қаршимиз деб ёзинг. Ким қайси депутатни ёки фаолни таниса ҳаммасига мурожаат қилинглар”, — деб мурожаат қилган у.

Тукуновнинг обуначилари бу масалага депутатларнинг эътиборини тортган кўринади. Сабаби профиль қўмитасининг 16 июндаги йиғинида депутатлар Алишер Козуев билан Шайлообек Атазов Маданият вазирлигини Моргенштернинг Бишкекдаги концертини ўтказмасликка чақирган. Улар россиялик реперни “шайтонга ўхшаб танасининг ҳаммасига татуировка тушириб” олган деб, у ёшларга “салбий таъсир қилмоқда” деб билдиришган.

“Ёшларнинг психологиясини бузади”

Тукуновнинг мурожаатидан кейин Моргенштерннинг Бишкекка келишига актёр ва режиссёр Азамат Ариков, блогер Мунарбек Сапаралиев ҳам қарши чиққан. Иккисининг инстаграмда умумий 150 мингга яқин обуначиси бор.

Ариков ўз мурожаатида Моргенштерннинг асосий “айби” — “зинони (никоҳсиз жинсий алоқада бўлиш) пропаганда қилгани” деган.

“Бир интервьюсида қанча қиз билан [жинсий алоқада бўлдинг] деса, 200-300 дейди. Энди тасаввур қилинг шундай одамни!» — деган у.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифасига диний контентни жойлаб, янгиликларга реакция қилиб, тур агентликларни ва турли курсларни реклама қилган Сапаралиев обуначиларини Моргенштерннинг келишига “реакция қилишга” чақирган.

“Биз — қирғиз ёшлари — буни келиб кетишига қарши фикр айтамиз. Сабаби булар ўз ҳаракатлари билан бизнинг ёшларни психологиясини бузади. Уларнинг юриш-туриши бизнинг урф-одатларга, менталитетимизга, маданиятимизга умуман тўғри келмайди”, — деб, у масжиднинг олдида ўнлаган ёшлар билан мурожаат қилган.

Блогер Мунарбек Сапаралиевнинг мурожаати. Amanat Media'нинг видеосидан скриншот.15 июндан бошлаб Моргенштерннинг инстаграмдаги охирги постларининг остида қирғизистонлик фойдаланувчилар реперни ўлкага келмаслигини талаб қилган изоҳларни қолдира бошлаган. Қолаверса айрим изоҳларда куч ишлатилиши ҳақида айтилган таҳдидлар ҳам бор.

Ҳукумат нима қилди?

17 июнга ўтар кечаси ташкилотчилар Маданият вазирлигининг талаби билан Alga Fest рус реперисиз ўтишини билдиришган. Улар бу борада маданият вазирининг ўринбосари Чингиз Эсенгул ўғлининг имзоси қўйилган хатни жойлашган.

“Вазирлик маданият тармоғидаги ишларни ривожлантириш ҳуқуқи доирасида жамиятдаги кўз қарашларга қарши бўлган маданий тадбирларни ўтказишга қарши (вазирликдан Қирғизистоннинг жамиятида чиндан ҳам жамоатчилик туйғуси бор ёки йўқлигини аниқлашган эмас— таҳр.), россиялик артист А.Т. Моргенштерн ва бошқа артистларнинг ижросидаги қўшиқларни халқнинг маънавияти ва одоб-ахлоқига қарши келади (шунингдек бундан Қириғизистоннинг барча аҳолиси бирдай маънавий қадриятларга эканини аниқлашган эмас — таҳр.)”, — дейилади муассасанинг хатида.

Маданият вазирлигининг Alga Fest'нинг ташкилотчиларига юборган хати.Шунингдек, фестиваль ташкилотчилари ҳафта давомида артистнинг ва ташкилотнинг номига таҳдидлар бўлаётганини билдиришган.

“Бизга хорижлик артистларнинг келиши жуда муҳим ва ўлкада концерт фаолиятини ривожлантиришимиз керак. Биз буни бизга ҳеч ким келмайдиган воқеа бўлиб қолишини истамаймиз”, — деб қўшимча қилишди улар.

Балансга 1000 сом

Моргенштерн фестивалга қатнашмаслиги маълум бўлгандан кейин Акжолтой Тукунов фейсбукка видео жойлаб, обуначилари билан депутатларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у «ўзини Алишер Моргенштерн билан бўлган батлли» ҳақида энг яхши шеър ёзган одамга 1000 бирлик солиб беришни ваъда қилди.

Алишер Моргенштерн. Сурат: Репернинг телеграм канали.Алишер Моргенштерн — россиялик артист ва реп-қўшиқчи. У 2021 йилнинг куз ойидан бери Россиядан ташқарида яшайди. Ватанида у “чет эллик агент” деб танилган. Тергов қўмитасининг бошчиси Александр Бастрикин реперни ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳванд сотишда айблаган.

2022 йилнинг февралида Россия Украинага кенг кўламли уруш бошлагандан кўп ўтмай, Моргенштерн урушга қарши фикр билдирган «12» деган клипини чиқарган. Видео Моргенштерн билан ишлаган Одессалик мусиқачининг онасини аудио билдируви билан тугайди — у отишма натижасида уйининг томи учиб кетаёзганини ва у ер тўлада ўтирганини айтган.

“У украин. А мен рус. Биз мусиқани бутун дунё учун бирга чиқарамиз. Биз тинчликни, дўстликни истаймиз”, — деган сўзлар тугайди клип.

Бунгача Бишкекда “Порнофилм” панк-гуруҳи билан “Би-2» рок-гуруҳининг урушга қарши концертлари ҳам тўхтатилган. “Порнофилм”нинг мусиқачилари айтишича, Қирғизистоннинг куч тизимлари концерт бўладиган клубга келиб, ташкилотчиларни қўрқитиб кетишган. “Би-2» гуруҳининг концерти нима сабабдан қолдирилгани номаълум.