Депутат Марлен Маматалиев республикада электросамокатларни йўлда юришини тартибга солувчи қонун лойиҳаси тайёрланаётганини билдирди. Унинг айтишича, халқ вакиллари шундай қонун лойиҳаси устида ишлаётган ИИВ билан биргаликда ишлайдиган бўлди. Бу ҳақда у 19-июндаги брифингда билдирди.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг матбуот котиби Байгази Айткул ўғли ИИВ электросамокатларга велойўлларда юришга рухсат беришни таклиф қилаётганини айтди. Агар велойўл йўқ бўлса, самокатлар йўлнинг ўнг томонида ёки пиёдалар йўлида юриши керак бўлади.
Айткул ўғли электросамокатлар пиёдаларга тўсқинлик қилмай, уларга йўл бўшатиб бериши кераклигини ҳам таъкидлади.
Бундан ташқари, электрон самокатни соғ ҳолатдагина бошқариш керак. Пиёдалар ўтиш йўлаклардан (зебра) самокатдан тушиб, судраб ўтиши керак.
Уларни кўприкларда, тоннелларда, темир йўлларда, пиёдалар ўтиш жойларида, жамоат транспортининг бекатлари ва бошқа жойларга 15 метрдан яқин масофада қолдириб кетишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Маматалиев қонун лойиҳасининг айрим камчилик жойларига ҳам тўхталди:
- самокатнинг юриш тезлигини чеклаш режалаштирилмаган;
- самокатни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ташкил қилинмайди;
- самокатлар рўйхатга олинмайди;
- бошқа ҳимоя каскаларни кийиш мажбурий эмас, аммо самокатлар ёруғлик ва ёруғлик берувчи элементлар билан жиҳозланиши керак;
- самокатда йўл ҳаракати фоидаларини бузиш учун маъмурий жазо киритиш нияти бор, жариманинг миқдори 500дан 1000 сомгача бўлиши мумкин;
- самокат эгалари уларни ижарага беришда мижозга тушунтириш ишларини олиб бориши ва самокатларнинг техник ҳолатини назорат қилиши шарт.
Халқ вакили қонун лойиҳаси бир ҳафта ичида жамоатчилик муҳокамасига чиқарилишини қўшимча қилди. У мазкур қонун лойиҳаси сентябргача қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
Асосий саҳифага иллюстрация сурати қўйилди: Unsplash / Jonas-Jacobsson